Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Мексика билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Ўйин Тошкент вақти билан 13 сентябрь куни Атланта шаҳридаги Mercedes-Benz стадионида бўлиб ўтди.

Дастлаб ҳисобни 18-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Бобур Абдуҳолиқов очди. 21-дақиқаларда Раул Ҳименес ҳисобни тенглаштирган бўлса, танаффусга чиқиш олдидан (45`) Азизбек Турғунбоев Ўзбекистонни яна олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасида Раул Ҳименес дубл қайд этиб яна ҳисобни тенглаштирди. Антуна эса 88-дақиқада Мексикани олдинга олиб чиқди. Ўйин якунланишига оз вақт қолганда (90+2`) Отабек Шукуров жарима зарбасини голга айлантириб, ҳисобни 3:3 кўринишига келтирди.

Ўзбекистон терма жамоаси аввалги ўртоқлик учрашувида АҚШга 3:0 ҳисобида мағлуб бўлганди.

Видео

Фото