5−10 сентябрь кунлари Италияда ўтган Бутунжаҳон спорт ўйинларида қўл жанги бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жами 8 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Қўл жанги федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бутунжаҳон спорт ўйинларида жами 30 та спорт туридан 6000 га яқин спортчилар иштирок этди. Мусобақада қўл жанги спорт тури бўйича ўнта вазн тоифасидан олтитасида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ярим контакт йўналишида ҳам 1 та олтин, 1 та кумуш медаль жамғарилди.

Олтин медалларни қўлга киритган аёл спортчилар:

  • 55 кг вазнда Норматова Гулжахон (МГ)
  • 65 кг вазнда Полвонова Нилуфар (Самарқанд)
  • +70 кг вазнда Жуманова Уғилой (ИИВ)

Олтин медални қўлга киритган эркак спортчилар:

  • 65 кг вазнда Сатторов Хусниддин (МГ)
  • 75 кг вазнда Юлдошев Далер (МВ)
  • 80 кг вазнда Солижонов Жасур (ИИВ)

Шунингдек, ярим контакт йўналишида Содиржон Маҳмудов олтин медаль, Нурилло Иброхимов эса кумуш медаль соҳибига айланди.