Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Эрон устидан йирик ғалабага эришди. 12 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.

Ягона голни ўйиннинг 47-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев урди. У рақиб жарима майдончаси яқинида узоқдан оширилган тўпни маҳорат билан қабул қилиб, Эрон дарвозасига аниқ зарба йўллади.

Ўйиндан сўнг бош мураббий Тимур Кападзе шогирдлари ҳисобни йириклаштириши мумкин бўлгани, аммо Эрон посбони бир нечта сейвларни амалга оширганини таъкидлади.

Ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тўққиз очко билан «E» гуруҳида якка пешқадамга айланди ва турнирнинг финал босқичига йўл олди. Эрон иккинчи ўринда қолди. Кейинги ўринларда Афғонистон ва Гонконг эгаллади, улар параллель ўйинда дуранг ўйнади.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида барчани ғалаба ва Осиё кубоги йўлланмаси билан табриклади.

«Авваламбор барчани ғалаба ва Осиё кубоги йўлланмаси билан табриклайман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши анча куч берди. Уларнинг мададини сўнгги сониягача ҳис этиб турдик. Афғонистон ва Гонг Конг терма жамоаларига қарши ўйинлар осон ўтди, бироқ Эрон улардан кучлироқ экани аниқ эди. Шундай бўлишига қарамай ўйинда уларга имконият қолдирмадик. Баҳсга эртароқ нуқта қўйишимиз ҳам мумкин эди, бироқ, минимал ҳисоб учрашув сўнггига қадар ҳушёрликни йўқотмасликка ундади. Эндиликда бор эътиборимизни Осиё ўйинларига қаратамиз», — деди у.

Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Аббосбек Файзуллаевнинг айтишича, жамоа Эроннинг кучли ва заиф томонларини ўргангани сабаб ғалаба қозонди.

2024 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичига 16 та жамоа, жумладан, турнир ташкилотчиси Қатар ҳам йўлланма олди. Улар орасида 11 та гуруҳ ғолиблари, шунингдек, энг яхши тўртта иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳам бор. Мусобақа 2024 йилнинг 15 апрелидан 3 майигача бўлиб ўтади.

Иштирокчиларнинг якуний таркиби:

  • Қатар (турнир мезбони)
  • Иордания
  • Корея Республикаси
  • Ветнам
  • Япония
  • Ўзбекистон
  • Ироқ
  • Қувайт
  • БАА
  • Хитой
  • Таиланд
  • Малайзия
  • Австралия
  • Тожикистон
  • Саудия Арабистони
  • Индонезия

Видео

Фото

осиё кубоги u23, ўзбекистон - эрон, футбол