7−10 сентябрь кунлари Ливаннинг Байрут шаҳрида ўтган пара-таэквондо бўйича Осиё очиқ чемпионатида ўзбекистонликлар 11 та медални қўлга киритди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу натижа билан Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 22 давлат орасида 2-ўринни эгаллади. Эрон биринчиликни қўлга киритди, кучли учликдан Хитой Тайпейи (эркаклар) ва Қозоғистон (аёллар) терма жамоаси жой олди.

Терма жамоа мураббийи Бобур Қўзиев эса ўтган йилгидек мусобақанинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди ва махсус кубок билан тақдирланди.

Олтин медаль:

  1. Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)
  2. Асад Тоштемиров (-80 кг)
  3. Гулжаной Наимова (+65 кг)

Кумуш медаль:

  1. Қудрат Хайдаров (-63 кг)
  2. Асад Анваров (+ 80кг)
  3. Камола Жураева (-57 кг)

Бронза медаль:

  1. Кудратилло Суннатов (-58кг)
  2. Зухриддин Тохиров (-63 кг)
  3. Асил Ҳусанов (-70 кг)
  4. Қудрат Муҳаммадиев (-80 кг)
  5. Зиёда Исоқова (-47 кг).