Саудия Арабистонида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон жамоаси 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Барча медаллар эркаклар терма жамоаси томонидан жамғарилди ва Хитойдан сўнг иккинчи, очколар классификацияси бўйича эса Арманистон, Хитой, Эрон, Колумбиядан сўнг бешинчи поғонадан жой эгаллади. Мазкур мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси йўлида лицензион характерга эга бўлган мусобақа ҳисобланади.

Шоҳсупага кўтарилган атлетлар:

Олтин:

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (даст кўтариш)

-109 кг: Акбар Жўраев (даст кўтариш)

-109 кг: Руслан Нурудинов (силтаб кўтариш)

-109 кг: Акбар Жўраев (икки кураш)

Кумуш:

-109 кг: Акбар Жўраев (силтаб кўтариш)

-109 кг: Руслан Нурудинов (икки кураш)

Бронза:

-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (икки кураш)

Энди терма жамоа Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Саудия Арабистонидан Хитойга боради.