Спорт

Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзоси бўлди
25 август 2022, 12:42

Равшан Эрматов Россия футбол ҳакамлари комиссияси аъзоси бўлди

Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқининг ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. У Россия футболида ҳакамлар бўйича экспертлик қилади.

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар Осиё чемпионатида 6 та медални қўлга киритди
24 август 2022, 11:58

Ўзбекистонлик пара-таэквондочилар Осиё чемпионатида 6 та медални қўлга киритди

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида ўтказилган пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда Эрондан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

ММА бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 та медални қўлга киритди
23 август 2022, 14:54

ММА бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 та медални қўлга киритди

Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади
19 август 2022, 11:00

Ўзбекистон 158 та медаль билан Ислом бирдамлиги ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади

18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади
18 август 2022, 20:06

Ислом бирдамлиги ўйинлари совриндорларига $5 минггача пул мукофоти берилади

Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди
18 август 2022, 17:27

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ўйинларнинг навбатдаги кунида Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикачилари кумуш медалга сазовор бўлди.

«Мен жамоамизга етарлича баҳо берилмади, деб ўйлагандим ва ҳақ бўлиб чиқдим» — шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси
17 август 2022, 15:03

«Мен жамоамизга етарлича баҳо берилмади, деб ўйлагандим ва ҳақ бўлиб чиқдим» — шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси

Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийси Иван Соколов Chess.com сайти билан интервьюда гроссмейстерлик ва мураббийлик фаолияти, Ченнай Олимпиадасида ғолиб бўлган ёш ўзбек вундеркиндлари билан ишлаш тўғрисида ҳикоя қилди, ўзбек шахматчилари услубларига ўзига хос баҳо берди.

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди
16 август 2022, 16:40

Ўзбекистонлик спортчилар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 22 та медални қўлга киритди

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон спортчилари яна 10 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Икки курашда 446 кг тош кўтарган оғир атлетикачи Акбар Жўраев ўйинларнинг мутлақ чемпионига айланди.

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди
15 август 2022, 20:09

Ўзбекистонлик атлетлар Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 50 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон спортчилари Ислом бирдамлиги ўйинларида турли спорт йўналишларида яна 50 та медални — 19 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронзани қўлга киритди. Оғир атлетикачилар Сарвар Зафаржонов ва Турсуной Жабборова энг яхши натижа кўрсатиб, мусобақанинг мутлақ чемпиони бўлди.

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди
15 август 2022, 19:47

Ўзбекистон дзюдочилари жаҳон чемпионатида тўртта медални қўлга киритди

Эквадорда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик дзюдочилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди
12 август 2022, 17:24

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида қўшимча 14 та медалга сазовор бўлди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси спортнинг турли йўналишларида яна 14 та — 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди
11 август 2022, 19:28

Ўзбекистон термаси Ислом бирдамлиги ўйинларида яна 21 та медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари спортнинг турли йўналишларида яна 21 та — 5 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.

Фото, Видео: Тошкент шахмат олимпиадаси чемпионларини қандай кутиб олди?
11 август 2022, 09:51

Фото, Видео: Тошкент шахмат олимпиадаси чемпионларини қандай кутиб олди?

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти ва Equinox автомобили топширилди.

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди
9 август 2022, 22:04 1

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди

Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистон тарихда илк бор шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди
9 август 2022, 14:38

Ўзбекистон тарихда илк бор шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда Жаҳонгир Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиб, терма жамоага Олимпиаданинг илк олтин медалини келтирди.

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди
8 август 2022, 21:00

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнади ва пешқадамликни сақлаб қолди

Шахмат Олимпиадасининг 10-турида Ўзбекистон Ҳиндистон-2 билан дуранг ўйнаб, мусобақа тугашига бир тур қолганда турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов Гукеш Доммаражудан ўйин охирида ғалабани тортиб олиб, рақибига илк мағлубиятни тақдим этишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади
8 август 2022, 18:51

Ўзбекистон дзюдо бўйича Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллади

Нур-Султонда дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўққизта совринни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон велоспорт жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди
8 август 2022, 15:27

Ўзбекистон велоспорт жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида илк олтин медални қўлга киритди

Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон велоспортчилари бешта совринни қўлга киритди. Ольга Забелинская олтин, Янина Кускова иккита кумуш, Алексей Фомовский ва София Каримова бронза медалига сазовор бўлди.

2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади
8 август 2022, 14:08

2026 йилги шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади

2026 йилги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистонда ўтказилади. «Миссия бажарилди, жаноб президент», — деб ёзди Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев.

Шарифа Давронова енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди
8 август 2022, 10:17

Шарифа Давронова енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозонди

Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида 15 ёшли Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш дастурида (14,02 м) ғалаба қозонди. Ундан кейинги ўринларни Франция (13,38 м) ва Австралия (13,30 м) вакиллари эгаллади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг