Колумбиянинг Кали шаҳрида енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда уч ҳатлаб сакраш дастурида иштирок этган Шарифа Давронова 14,02 метр натижа билан ғалаба қозонди.

У энг яқин таъқибчисини 66 смга ортда қолдирди. Шунингдек, атлетнинг натижаси U20 таснифида мавсумнинг энг яхши кўрсаткичи бўлди.

Мазкур йўналишда кучли учликда Ўзбекистондан ташқари Франция ва Австралия вакиллари бор.

  • 1-ўрин — Шарифа Давронова (Ўзбекистон) — 14,04 м
  • 2-ўрин — Сохане Аукагос (Франция) — 13,38 м
  • 3-ўрин — Тиана Борас (Австралия) — 13,30 м