Спорт

Превью. Ўзбекистон олимпиячилари Осиё кубоги ярим финалида Япония билан ўйнайди
15 июн 2022, 18:29

Превью. Ўзбекистон олимпиячилари Осиё кубоги ярим финалида Япония билан ўйнайди

Чоршанба куни Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё кубоги ярим финалида Японияга қарши баҳс олиб боради. Жамоалар 2018 йилда ҳам тўқнаш келишган ва унда ўзбекистонликлар йирик ҳисобда ғалаба қозонганди. Бироқ бу сафар Япония U23 жамоаси беллашувга ўзгача ёндашув билан келмоқда.

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди
15 июн 2022, 17:04

Мухлислардан Ўзбекистон-Япония ўйинини томоша қилиш учун стадионга келмаслик сўралди

ИИВ Ўзбекистон ва Япония ёшлар ТЖ ўртасидаги Осиё кубоги ярим финали учрашуви ўтадиган «Миллий» стадиони ОФК санкциялари туфайли маҳаллий мухлислар учун ёпилганини эслатиб ўтди. Мухлисларга ўйинни уйда томоша қилиш тавсия этилди. Стадион атрофидаги йўллар эса таъмирланиши сабабли вақтинча ёпилади.

Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда учта медални қўлга киритди
15 июн 2022, 14:34

Диёрбек Эрматов оғир атлетика бўйича ЖЧда учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Диёрбек Эрматов ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иккита кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритди.

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
15 июн 2022, 11:54

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида олимпиада ғолибларини мағлуб этиб, финалга чиқди. Олтин медаллар учун баҳсларда ўзбекистонлик қиличбозлар Жанубий Корея атлетларига 38:35 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди.

Осиё кубоги-2023 саралаши: Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди
15 июн 2022, 10:11

Осиё кубоги-2023 саралаши: Ўзбекистон Таиландни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги-2023 саралаш турнирида Таиландни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади. Учрашувда Элдор Шомуродов иккита голли узатмани амалга оширди.

Футбол: Ўзбекистон U-23 Япония билан ярим финалда мухлисларсиз ўйнайди
15 июн 2022, 01:15 1

Футбол: Ўзбекистон U-23 Япония билан ярим финалда мухлисларсиз ўйнайди

Осиё футбол конфедерацияси Ироққа қарши учрашувда мухлислар томонидан тош отилгани сабабли Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жазолади. Японияга қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик мухлислар қўйилмайди, ЎФА эса катта жарима тўлайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди
14 июн 2022, 12:03

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш ўйинлари якунига етмасдан туриб, муддатидан илгари Осиё кубоги-2023 йўлланмасига эга бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи Париж паралимпиадаси учун илк лицензияни қўлга киритди
14 июн 2022, 09:56

Ўзбекистонлик спортчи Париж паралимпиадаси учун илк лицензияни қўлга киритди

Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича Жаҳон кубоги баҳсларида бронза ҳамда кумуш медалларини қўлга киритди. Шу билан бирга, у Ўзбекистон делегациясига Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун биринчи лицензияни тақдим этди.

Ислам Асланов пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
13 июн 2022, 11:19

Ислам Асланов пара сузиш бўйича Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик пара сузувчи Ислам Асланов Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон-Ироқ баҳсида мухлислар тошбўрон уюштиришди. Фотосуратчи ва оператор жароҳатланди
12 июн 2022, 14:40

Ўзбекистон-Ироқ баҳсида мухлислар тошбўрон уюштиришди. Фотосуратчи ва оператор жароҳатланди

Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари учрашувида томошабинлар тошбўрон уюштиришди. Натижада фотосуратчи ва оператор жароҳатланди. Ироқ термаси бош мураббийининг фикрича, ўйинни тўхтатиш керак эди. «Мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми?» — деди у.

Қизил карточка, автогол, пенальтилар серияси: Ўзбекистон Осиё Кубоги ярим финалига чиқди
12 июн 2022, 03:52

Қизил карточка, автогол, пенальтилар серияси: Ўзбекистон Осиё Кубоги ярим финалига чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Ироқ жамоасини мағлуб этиб, Азии U-23 Кубоги ярим финалига чиқди. Ўзбекистонликлар ўйиннинг катта қисмини ўн киши билан ўтказган бўлса-да, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. «Худди Европа Чемпионлар лигасига ўйнагандек бўлдик», — деди Жасур Жалолиддинов.

Баҳодир Жалолов рақибини муддатидан аввал мағлуб этди
11 июн 2022, 08:54

Баҳодир Жалолов рақибини муддатидан аввал мағлуб этди

Шанба куни тонгда ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Нью-Йорк шаҳрида бельгиялик чарм қўл қоп устаси Жек Муловаига қарши рингга кўтарилди. 27 ёшли Жалолов 8-раундда рақибини нокаутга учратди. Шу тариқа у профессионал боксдаги 11-жангида ҳам ғалабага эришди.

Футбол: Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини ғалаба билан бошлади
9 июн 2022, 09:25

Футбол: Ўзбекистон Осиё кубоги саралашини ғалаба билан бошлади

Ўзбекистон миллий жамоаси 2023 йилги Осиё кубогига саралаш турнирини Шри-Ланка устидан йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади — видео, фото.

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди
8 июн 2022, 11:43

Ўзбекистон U-23 жамоасининг Осиё кубогининг чорак финалидаги рақиби аниқ бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси U-23 Осиё кубоги 3-тури доирасида Эрон жамоаси билан дуранг ўйнади. Гуруҳдан биринчи ўрин билан чиққан ўзбекистонликлар чорак финалда Ироққа қарши майдонга тушади.

100 нафар энг қиммат футболчи эълон қилинди
8 июн 2022, 11:36

100 нафар энг қиммат футболчи эълон қилинди

CIES Football Observatory ёзги трансферлар ойнаси арафасида энг қиммат 100 футболчи рейтингини тақдим этди. Кучли ўнликда Килиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Эрлинг Хааланд етакчилик қилмоқда. Ташкилот ўйинчиларнинг нархини белгилашда ёши, клуб ва терма жамоадаги мавқеини инобатга олган.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа очиқ чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди
7 июн 2022, 16:29

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа очиқ чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди

Австрияда бўлиб ўтган Европа очиқ чемпионатида уч нафар ўзбекистонлик ёш дзюдочилар 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик таэквондочи Римдаги Гран-прида совриндор бўлди
7 июн 2022, 13:02

Ўзбекистонлик таэквондочи Римдаги Гран-прида совриндор бўлди

Рим шаҳрида Гран-при туркумига кирувчи турнирда таэквондочи Шуҳрат Салаев бронза медалини қўлга киритди.

254 та спорт мактаби ва 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилди
7 июн 2022, 11:43

254 та спорт мактаби ва 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан 254 та спорт мактаби ва 56 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ташкил этилди. 4 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар 6 босқичда сараланади ва профессионал спортга салоҳияти борларгина ихтисослаштирилган спорт мактабига қабул қилинади. Кейинги йилдан мактабларга 35 млрд сўм ажратилади.

Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023 йилдан бошланади
7 июн 2022, 10:57

Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023 йилдан бошланади

Президент қарори билан Олий спорт маҳорати институтига қабул 2023/2024 ўқув йилидан бошланади. Институт Самарқандда жойлаштирилади, унга яхши натижага эришган Олимпия ва Паралимпия коллежлари битирувчилари қабул қилинади. Битирувчиларга «тренер», «ҳакам», «селекционер» мутахассисликлари берилади.

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди
7 июн 2022, 10:13

Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди

Президент қарори билан Паралимпиячиларнинг матонат мактаби ташкил этилди. Қолаверса, Абдулла Қодирий кўчасида Паралимпиячилар боғи бунёд этилади. Метронинг янги бекатларидан бирига «Паралимпия ҳаракати» номи берилади, 2023 йилдан Тошкентда «Паралимпиячилар матонати» халқаро форуми ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг