Хошимин шаҳри (Вьетнам) мезбонлик қилган пара-таэквондо бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида Эрондан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси хабар берди.

Олтин

Эркаклар ўртасида -63 кг вазн тоифасида татамига чиққан Кудрат Хайдаров ҳамда аёллар ўртасида +65 кг вазн тоифасида беллашган Гулжаной Наимова олтин медалга сазовор бўлди.

Кумуш

Аёллар ўртасидаги баҳсларда -47 кг вазн тоифасида Зиёда Исоқова терма жамоа ҳисобига кумуш медални тақдим этди.

Бронза

Эркаклар ўртасидаги беллашувларда -63 кг вазн тоифасида Қудрат Суюнов, -70 кг вазнда Асил Хусанов ҳамда 80 кгда оғир вазнда Асад Анваров бронза медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, 21 давлатидан 100 дан ортиқ спортчи қатнашга мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатининг энг яхши жамоаси деб топилди. Терма жамоа мураббийи Бобур Қўзиев эса мусобақанинг энг яхши мураббийи дея эътироф этилди.