10−13 август кунлари Гуаякилда (Эквадор) ўтказилган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари тўртта медални қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Олтин:

-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов

Кумуш:

-66 кг: Азизбек Ортиқов

Бронза:

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Бу ёш тоифасида ҳеч бир жаҳон чемпионатида бунчалик кўп медал қўлга киритилмаган, дейилади хабарда.