Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни «Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида»ги қарорни имзолади, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Ҳужжат билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

  • олтин медаль учун — 5 минг доллар;
  • кумуш медаль учун — 3 минг доллар;
  • бронза медаль учун — 2 минг доллар.

Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

  • олтин медаль учун — 2,5 минг доллар;
  • кумуш медаль учун — 1,5 минг доллар;
  • бронза медаль учун — 1000 доллар миқдоридаги бир марталик пул маблағлари билан мукофотланади.