7 август куни Коньяда (Туркия) бўлиб ўтаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди, деб хабар берди «Газета.uz»га Миллий олимпия қўмитаси.

Аёллар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида Ольга Забелинская энг яхши натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. Янина Кускова иккинчи ўринни эгаллаб, терма жамоа ҳисобига кумуш медални келтирди.

Аввалроқ Янина Кускова трекдаги яккакураш дастурида кумуш, Алексей Фомовский шу йўналишда бронза, София Каримова гуруҳ беллашувларининг скрэтч йўналишида бронза медални қўлга киритган эди.

Шу тариқа, терма жамоа ҳисобидаги медаллар сони бештага етди.

Ислом бирдамлиги ўйинлари 18 августга қадар давом этади. Мусобақа давомида дунёнинг 55 давлати вакиллари билан бир қаторда 265 нафар маҳаллий спортчи ҳам чиқиш қилади.