17−20 август кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ММА (аралаш жанг санъатлари) бўйича 12−13, 14−15 ва 16−17 ёшли спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилди. Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 13 та, шундан — 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Тақдирланган 16−17 ёшли спортчилар:

Олтин:

Анваржон Ҳасанов;

Амирхон Зиёдинов;

Нуруллохон Абдуллаев.

Бронза:

Нозимжон Сотволдиев.

Тақдирланган 14−15 ёшли спортчилар:

Олтин:

Муҳаммадали Ходжимияров;

Абдуллазиз Абдусатторов.

Кумуш:

Ҳожиакбар Носиржонов.

Бронза:

Иброҳимжон Ботиров;

Миржалол Мирсаидов.

Тақдирланган 12−13 ёшли спортчилар:

Кумуш:

Беҳрузбек Равшанов.

Бронза:

Мехрожбек Тошпўлатов;

Беҳрузбек Баҳромов;

Баҳодир Собиржонов.

Мусобақада 42 та давлатдан 479 нафар спортчи иштирок этди.