46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Тегишли қарор душанба куни Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида халқаро шахмат Федерацияси (ФИДЕ) Бош Ассамблеясида қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбари Алишер Саъдуллаев хабар берди.

«Миссия бажарилди, жаноб президент», — деб ёзди у.

Ҳиндистон ва Венгрия ҳам мусобақа ўтказиш ҳуқуқига даъвогарлик қилишди, аммо кўпчилик овозлар ушбу мусобақани биринчи бўлиб қабул қиладиган Ўзбекистон учун берилди.