Нур-Султонда (Қозоғистон) дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 9 та — 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси турнирни умумжамоа ҳисобида учинчи ўрин билан якунлади.

Биринчи ўринни Япония терма жамоаси эгаллади (9 та олтин ва 3 та кумуш). Иккинчи ўрин Мўғулистон термасига насиб этди (2 та олтин ва 5 та бронза медали).