Жамият

Ikkichi дўкони «хатолар» учун огоҳлантирилди
27 октябр 2022, 15:47

Ikkichi дўкони «хатолар» учун огоҳлантирилди

Яккасарой ҳокимлиги пешлавҳасидаги матн атайлаб хатолар билан ёзилган Ikkichi дўконини «Давлат тили тўғрисида»ги қонунни бузгани учун огоҳлантирди. Бренд асосчиси Паҳлавон Турдиев «Газета.uz»га берган интервьюсида Ikkichi номидан: «Bugn oqutuv4m kankretniy ikki q6ydi dnevnigimga», дея изоҳ берди.

Ўзбекистон фуқаролари техник хатолар туфайли чақирув қоғозларини олмоқда — Москвадаги элчихона
27 октябр 2022, 15:44

Ўзбекистон фуқаролари техник хатолар туфайли чақирув қоғозларини олмоқда — Москвадаги элчихона

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси 26 нафар ўзбекистонлик чақирув қоғозини олганини тасдиқлади. Дипмиссия ўзбекистонликлар чақирув қоғози олаётган шу ва бошқа ҳолатларни «техник хатолик» деб атади ва ҳужжатлар текширувидан сўнг сафарбарлик учун чақирув бекор қилинаётганини қайд этди.

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани рад этилди
27 октябр 2022, 15:28

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани рад этилди

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилган хабарлар рад этилди. Вилоят бошқармаси маҳбус қўлга олинган вақтда жароҳати бўлганини маълум қилди. ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Омбудсман ахборот хизматини ҳуқуқий баҳо берилмаган мурожаатни бир томонлама ёритганини таъкидлади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади
27 октябр 2022, 15:13 1

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшилади

Президент имзолаган янги қонун билан энди I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади. Махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тиббий ходимлари белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қамчиқ довонида электромобиллар учун TOK BOR қувватлаш станцияси ишга туширилди
27 октябр 2022, 15:00

Қамчиқ довонида электромобиллар учун TOK BOR қувватлаш станцияси ишга туширилди

Электромобил ҳайдовчилари учун Қамчиқ довонида қулай ва хавфсиз қувватлантириш имконияти пайдо бўлди. TOK BOR компанияси Хитой ва Европа моделлари учун мўлжалланган қуввати 80 кВт бўлган тезкор станцияни ўрнатди.

Тошкент ва Бухоро вилоятларида жами 2,4 тонна яроқсиз гўшт сотуви олди олинди
27 октябр 2022, 13:34

Тошкент ва Бухоро вилоятларида жами 2,4 тонна яроқсиз гўшт сотуви олди олинди

Зангиота туманида қарийб 1,3 тонна, Жондор туманида эса 1,1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти сотувга қўйилиши олди олинди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Жиззахда корхона раҳбарлари 2,9 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда
27 октябр 2022, 13:16

Жиззахда корхона раҳбарлари 2,9 млрд сўм кредит маблағларини талон-торож қилгани айтилмоқда

Жиззах шаҳрида тадбиркор меҳмонхона биносини жиҳозлаш учун ажратилган 1,5 млрд сўмни бошқа мақсадларда сарфлаб юборгани айтилмоқда. Бошқа бир корхона раҳбари эса 1,4 млрд сўм мақсадли кредитни ўзлаштиргани маълум қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши кўзғатилди.

Тошкентдаги атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 15 та корхона фаолияти тўхтатилди — Экоқўмита
27 октябр 2022, 13:13

Тошкентдаги атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи 15 та корхона фаолияти тўхтатилди — Экоқўмита

Экология қўмитаси 9 ойда 648 та субъектда, пойтахтнинг ўзида эса 60 та корхонада экологик назорат тадбирлари ўтказди. Натижада атроф-муҳитни ифлослантирган корхоналардан 49,5 млрд (Тошкентда — 15,5 млрд) сўмдан ортиқ компенсация ундирилди. Суд қарори билан 15 та корхона фаолияти тўхтатилди.

Россияда Ўзбекистон фуқароларини сафарбар қилишга уринишди
27 октябр 2022, 12:49

Россияда Ўзбекистон фуқароларини сафарбар қилишга уринишди

Россиядаги чиқиндиларни қайта ишловчи корхонада меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига сафарбарлик учун чақирув қоғозларини топширишди. «Газета.uz» вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида корхона раҳбари билан боғланди.

«Abu Saxiy Center»даги автотураргоҳда Orlando машинасида ёнғин чиқди
27 октябр 2022, 12:20

«Abu Saxiy Center»даги автотураргоҳда Orlando машинасида ёнғин чиқди

Чилонзор туманидаги «Тошкент савдо маркази»нинг кўп қаватли автотураргоҳида Orlando машинасининг двигателида носозлик сабаб ёнғин келиб чиқди. Туман ФВБ ходимлари келиб, ёнғинни ўчирди. Ҳодисадан бино ва атрофдаги бошқа авто уловлар зарар кўрмади.

Сурхондарёда 11 кг «гашиш»ни Ўзбекистонга олиб киришга уринганлар ушланди
27 октябр 2022, 12:16

Сурхондарёда 11 кг «гашиш»ни Ўзбекистонга олиб киришга уринганлар ушланди

Сурхондарё вилоятида 11 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини мамлакатга олиб ўтишга уринганликда гумонланган 11 нафар шахс қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Давлат тили: 33 йиллик жавобсиз савол». Фақат 21 октябрдагина эсланадиган муаммолар
27 октябр 2022, 12:00

«Давлат тили: 33 йиллик жавобсиз савол». Фақат 21 октябрдагина эсланадиган муаммолар

Давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинганига 33 йил бўлди. Аввалига қадамлар дадил ташланди, кейинчалик эса қонун қайта-қайта таҳриланадиган, вазифалар ортга суриладиган, сал ўтиб амалга ошмайдиган бўлиб қолди. «Газета.uz» 21 октябрдагина эсланадиган ўзбек тили ҳақида зиёлилар фикрини сўради.

«Эшитиш академияси» «1+1» акциясини ўтказмоқда: иккинчи эшитиш аппарати — бепул
27 октябр 2022, 11:00

«Эшитиш академияси» «1+1» акциясини ўтказмоқда: иккинчи эшитиш аппарати — бепул

«Эшитиш академияси» эшитиш қобилиятининг йўқолиши қандай намоён бўлиши ва эшитиш ускунасининг тақилиши муҳимлиги ҳақида гапириб берди. Ҳамда кузнинг охиригача марказда Aurica Pixel 860 эшитиш воситаларига «1+1» акцияси амал қилади.

Йил охиригача 572 та маҳаллада тиббиёт пункти ташкил этилади
27 октябр 2022, 10:52

Йил охиригача 572 та маҳаллада тиббиёт пункти ташкил этилади

Президент 2 ойда 300 та маҳаллада тиббиёт пункти очиш бўйича топшириқ берди. Мартгача пунктлар оилавий поликлиникалардан 10 км узоқликдаги 272 та маҳаллада ҳам пайдо бўлади. Яна 640 та тез ёрдам машинаси харид қилинади. Қолаверса, шифокорларнинг маошини ошириш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланади.

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилмоқда
27 октябр 2022, 10:50

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусни калтаклагани айтилмоқда

Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусга қийноқлар қўллагани оқибатида унинг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари борлиги айтилмоқда. Омбудсман вакили маҳбус билан учрашиб, вазиятни ўрганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилинди.

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини ССВ томонидан тасдиқлаш бекор қилинади
27 октябр 2022, 10:14

Рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини ССВ томонидан тасдиқлаш бекор қилинади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рецептсиз бериладиган дорилар рўйхатини тасдиқлаш ва дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.

Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади
27 октябр 2022, 09:39

Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади

Президентнинг маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга доир қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортлари фаолияти тикланади. Зоминга авиақатновлар йўлга қўйилади.

Халқ банки хизматлар ва туризм соҳасини ривожлантиришга ёрдам бермоқда
27 октябр 2022, 09:00

Халқ банки хизматлар ва туризм соҳасини ривожлантиришга ёрдам бермоқда

Халқ банки томонидан туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида юридик шахсларга меҳмонхона ва хостеллар фаолиятини ташкил этиш учун 22 млрд сўмдан зиёд имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли машина 5 ёшли болани уриб кетгани айтилмоқда
27 октябр 2022, 01:57

Наманган вилояти ҳокимлигига тегишли машина 5 ёшли болани уриб кетгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги Land Cruiser машинаси 5 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик баёнотига кўра, воқеа 7 октябрда содир бўлган. Шунингдек, ҳозирда пиёданинг аҳволи яхши экани ва ҳолат ИИБ томонидан расмийлаштирилгани қайд этилди.

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
26 октябр 2022, 22:00

26 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент метросидаги станцияларда ногиронлиги бор шахсларга шароитлар яратилиши, Ҳисоб палатаси раиси ўринбосарига танбеҳ берган Акмал Саидов, жанжал сабаб хотинини уриб ўлдирган сирдарёлик эркак, Тошкент бош режасини ишлаб чиқувчилар билан суҳбат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг