«Тошкент-Волгоград-Тошкент» йўналиши бўйича йўловчи поезди 25 июндан қатнай бошлайди, деб хабар берди «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.

«Тошкент-Волгоград-Тошкент» йўналишидаги 324/323-сонли поезд «Марказий Тошкент» вокзалидан шанба кунлари соат 23:58 да жўнайди, поезднинг Волгоград вокзалига сешанба куни соат 09:56 да етиб бориши режалаштирилган.

Волгоград шаҳридан Тошкентга қараб эса поезд сешанба куни соат 19:59 да ҳаракатни бошлайди. «Марказий Тошкент» вокзалига эса жума куни соат 06:54 да етиб келади.

Поезд 11 та вагондан иборат бўлиб, шундан 3 таси купе, 7 таси эса плацкарт ўринлардан иборат. Темир йўл орқали босиб ўтиладиган шаҳарлар орасидаги масофа 2996 кмни ташкил этилади. Поезд тақрибан 60 соат юради.

Битта плацкарт ўрин учун чипта нархи 1 368 290 сўм, купе ўрин учун эса 2 142 270 сўм.