15 июнь куни соат 17:55 да Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Аммафос-Максам» корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган «Махам-Ўзбекистон» қўшма корхонасининг Реахит ишлаб чиқариш цехида технологик жараённинг бузилиши сабаб портлаш содир бўлди.

ФВВ берган маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Айни вақтда у шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. У шифокорлар назоратида экани, аҳволи қониқарлилиги айтилди.

Содир бўлган вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади, дейилади хабарда.

Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этилмоқда.