Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 июндаги фармойиши билан 2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

Бакалавриат:

  • кундузги таълим шаклига — 77 477 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига — 26 095 нафар;
  • кечки таълим шаклига — 3 725 нафар;
  • масофавий таълим шаклига — 3 410 нафар;

Магистратура — 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган (36 та) давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига шартнома асосидаги қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилди.

Аввалроқ, давлат ОТМларга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 20 июндан 20 июлгача давом этиши ҳақида ёзгандик. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса қабул 10 июлга қадар амалга оширилади. Абитуриентлар 5 тагача йўналиш билан бирга таълим шаклини ҳам танлаш имконияти берилмоқда.