Zira.uz байрамларга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилади ва Қурбон ҳайити байрами учун мазали ҳамда ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
ИИВ 1 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида айрим фуқаролар республикада амалга оширилаётган конституцион ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, ноқонуний намойишлар уюштирганини маълум қилди. Ҳозирда жамоат тартиби тикланган.
15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолдирилади. Ижтимоий меъёр ҳозирча жорий қилинмайди.
Бокуда Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармон аёлларининг биринчи бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки томон вакиллари ўртасида 54 млн доллардан ортиқ миқдорда 19 та шартнома ва меморандум имзоланди.
Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга қабул қилишда қонун бузилгани аниқланди. 6 мингдан ортиқ абитуриентнинг ижодий имтиҳон натижаси видеоси сақланмаган, 77 та абитуриентнинг амалий иши шифрланмасдан баҳоланган, 327 млн сўм асоссиз сарфланган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
31 июлга қадар кузатувчи шахслар Тошкент аэропортининг халқаро терминалига киритилмайди. Бу зиёратчиларнинг Ҳажга жўнаб кетиши ва қайтиб келиши, шунингдек, бинонинг реконструкция қилиниши билан боғлиқ.
Жума куни ҳаво бироз салқинлашганига қарамасдан, дам олиш кунлари ҳарорат +35…+45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фарғонанинг тоғли ҳудудларида эса музли сел келиш хавфи мавжуд. Ўзгидромет кейинги ҳафта бошида мамлакатга Волга бўйидан салқин ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди.
Қисман бепул бўлган «тонировка», 100 ва 200 фоизлик устама олувчи айрим шифокорлар, солиқ маъмурчилиги соддалаштирилган бизнес, «Хавфсиз йўл» индекси юритилиши, мустақил оилавий шифокор сифатида ишлашга рухсат берилгани, тунгача ишлайдиган музейлар — 1 июлдан нималар ўзгаради?
Қашқадарёда ҳарбий хизмат вақтида вафот этган 18 ёшли Руслан Қидиралиевнинг ўлими юзасидан шифокорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Суд-тиббий экспертизаси ўтказилади ва марҳумнинг ўлимига ростдан ҳам «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани ёки йўқлиги текширилади.
Нью-Йоркда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича БМТнинг олий даражадаги биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, дунёда бу борадаги вазият ёмонлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламасдан туриб, барқарор ривожланишни таъминлаб бўлмайди, деди БМТ ЕИК.
Гулнора Каримовага тегишли экани тахмин қилинаётган ҳашаматли кўчмас мулк у қамоқдалик вақтида 68,4 млн долларга қайта сотилган бўлиши мумкин, дея хабар қилди Канаданинг The Globe and Mail нашри.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси 30 июнь пайшанба куни Зулҳижжа ойининг 1-куни эканини маълум қилди. Унга кўра, Қурбон Ҳайити 9 июль — шанба кунига тўғри келади. Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.
Июнь ойининг охирида баъзи ҳудудларда бу ой учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. Ўзгидрометнинг хабар беришича, яқин кунларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Июль ойида тоғли ҳудудлардан бошқа жойларда ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.
Суд Тошкент шаҳар Юнусобод туманида пичоқ қўлланилган октябрь можароси иштирокчилари, шунингдек, Тошкент вилоятида фоҳишахона ташкил этган шахсларга нисбатан ҳукмни ўқиб эшиттирди. Уларнинг икки нафари қамалди, яна икки нафарининг озодлиги чекланди, бир нафари эса озод қилинди.
Жомбой туманидаги «Зарафшон» миллий табиат боғига қарашли ўрмонда ёнғин келиб чиқди. Уни 6 та ёнғин-қутқарув экипажи 2 соатдан кўпроқ вақтда бартараф этди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.
2-сонли Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов «Газета.uz»га интервьюсида коронавируснинг ҳозирги тўлқини аввалгиларидан нимаси билан фарқланиши, қайси аломатлар касалхонага ётқизишни талаб қилиши ва қандай жойларда ниқоб тақиш тавсия этилиши ҳақида гапирди.
Солиқ қўмитаси йил бошидан 27 июнга қадар истеъмолчиларга жами 180 млрд сўм кешбэк тўлаб берди. Кешбэк чекларини тақдим этиш бўйича Korzinka, Havas ва Makro савдо дўконлари етакчилик қилмоқда.
Самарқандда 29 ёшли аёл уксусдан заҳарланиб, вафот этган ҳолат юзасидан ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Уни қайнонаси камситиб келгани айтилмоқда. Марҳумадан олдинги келин ҳам ўз жонига қасд қилгани маълум бўлди.
АҚШнинг «Mercer» компанияси дунёнинг энг қиммат ва энг арзон шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Гонконг энг қиммат шаҳар деб топилган бўлса, Анқара эса энг арзон шаҳар дея эътироф этилди. Тошкент эса арзон шаҳарларнинг Топ-10 талигида еттинчи ўринни банд қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг