Жамият

Наманганда реклама баннери 26 ёшли эркак устига қулади
2 май 2023, 18:13

Наманганда реклама баннери 26 ёшли эркак устига қулади

Наманган шаҳрида фундаментидан ўпирилган реклама баннери машина ва бир эркак устига қулади. Бош прокуратура фуқаро шифохонага олиб кетилгани ва ҳолат бўйича текшириш олиб борилаётганини маълум қилди.

Тошкент вилоятида фуқаролар 48 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 531 млн сўм зарар етказди
2 май 2023, 18:05

Тошкент вилоятида фуқаролар 48 кг балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 531 млн сўм зарар етказди

Оҳангарон туманида 3 фуқаро электр қармоқ ёрдамида 48 кг балиқни ноқонуний овлади. Бу орқали табиатга 531 млн сўм зарар етказилди. Вазирлар Маҳкамаси шу кунларда балиқ овлашни тартибга солувчи, жумладан, браконьерликка қарши курашишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини кўриб чиқмоқда.

11 ноябрни ишланмайдиган байрам куни этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда
2 май 2023, 16:22

11 ноябрни ишланмайдиган байрам куни этиб белгилаш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда

Меҳнат кодексига ишланмайдиган байрам кунлари қаторига 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини ҳам қўшиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси парламент қуйи палатасидаги фракцияда муҳокама қилинди.

Бухорода 13 ёшли қиз янгаси мажбурлови билан бир неча бор зўрлаб келингани айтилмоқда
2 май 2023, 15:58

Бухорода 13 ёшли қиз янгаси мажбурлови билан бир неча бор зўрлаб келингани айтилмоқда

Қоракўл туманида акаси васийлигида қолган қиз янгасининг мажбурлови билан зўрлангани айтилмоқда. Ҳозирда Бухоро вилояти ИИБ томонидан ЖКнинг 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш моддаси бўйича 4 киши қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкентда 3 киши ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганликда айбланиб, 15 суткага қамалди
2 май 2023, 14:54

Тошкентда 3 киши ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганликда айбланиб, 15 суткага қамалди

Янгиҳаёт туманида 3 нафар фуқаро ИИО ходимларини ҳақорат қилиб, жамоат тартибини бузганликда айбланди. Суд уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Ўзбекистонда чиқиндихоналар хавфсизлиги бўйича ишчи гуруҳ тузилади
2 май 2023, 13:48

Ўзбекистонда чиқиндихоналар хавфсизлиги бўйича ишчи гуруҳ тузилади

Ўзбекистонда радиоактив ва бошқа зарарли чиқиндилар сақланадиган жойлар (ҳозирда 41 та) хавфсизлиги ва сувнинг фавқулодда ифлосланишининг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳ тузилади. Бу БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ва Швейцария ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланади.

МДҲ миссияси Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этди
2 май 2023, 12:58

МДҲ миссияси Ўзбекистонда референдум юқори даражада ўтганини қайд этди

МДҲ бош котиби, Ҳамдўстлик кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев Ўзбекистонда референдум «юқори ташкилий даражада, эркин ва очиқ муҳитда» ўтганини айтди. У хорижий ОАВдаги мамлакатдаги заиф ахборот кампанияси ҳақидаги хабарларни «бутунлай ёлғон» деб атади.

Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади?
2 май 2023, 11:52

Ўзбекистонда май ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ой давомида ҳарорат кечалари +10 даражагача пасаяди, кундузи +35 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Баъзи кунларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб ўтиши мумкин.

«Тошшаҳартрансхизмат» электробуслар учун қувват олиш станциялари етишмаётганини тан олди
2 май 2023, 11:38

«Тошшаҳартрансхизмат» электробуслар учун қувват олиш станциялари етишмаётганини тан олди

Зарядлаш шохобчалари етишмаётгани сабабли Тошкентдаги айрим электробуслар рейсларга чиқмаяпти. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг маълум қилишича, айни пайтда 58 та қувватлаш станцияси ишламоқда, яна 80 таси тез орада фойдаланишга топширилади.

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt ёниб кетди
2 май 2023, 11:33

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt ёниб кетди

Яшнобод туманида тунда 19 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. ЙТҲ оқибатида у шифохонага ётқизилди.

Бухорода бир гуруҳ шахслар 42 нафар непалликни 124,5 минг долларга алдаб кетгани айтилмоқда
2 май 2023, 11:03

Бухорода бир гуруҳ шахслар 42 нафар непалликни 124,5 минг долларга алдаб кетгани айтилмоқда

Бухоро шаҳрида яшовчи аёл бир гуруҳ шахслар билан бирга 42 нафар Непал фуқаросининг 124,5 минг долларини олиб, алдаб кетгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳибсга олинган фуқаролар қийноққа солингани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди
2 май 2023, 10:14

Тошкентда ҳибсга олинган фуқаролар қийноққа солингани айтилмоқда. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти жиноятларда гумонланиб қўлга олинган икки фуқаро қийноққа солингани ҳақида пост эълон қилди. ИИВ хабарга муносабат билдирди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди
2 май 2023, 10:07

Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманган вилоятида сезилди

Сешанба куни эрталаб Қирғизистонда содир бўлган зилзиланинг таъсири Ўзбекистоннинг Янгиқўрғон (2−3 балл) ва Косонсой (2 балл) туманларида ҳам сезилди.

Тошкентда янги автобусларни бошқаришдаги камчилик сабаб қатор ходимлар ишдан олинди
2 май 2023, 09:55

Тошкентда янги автобусларни бошқаришдаги камчилик сабаб қатор ходимлар ишдан олинди

Тошкент шаҳрида автобусни эҳтиётсизлик билан бошқарган ҳайдовчи, шунингдек, бир қатор автобус саройлари раҳбар ходимлари ишдан олинди, айримларига ҳайфсан берилди. Бунга уларнинг транспорт воситалари иш тартибини тўғри ташкил этмагани каби сабаблар асос бўлди.

1 майдан нималар ўзгаради?
2 май 2023, 09:42

1 майдан нималар ўзгаради?

Жарималарга чегирмалар тақдим этилади, БҲМ оширилади, айрим шахсларга барча худудларда имтиёзли транспорт карталари берилади, баъзи қурилиш материаллари божхона божидан озод қилинади, дори нархлари устидан мониторинг ўрнатилади — 1 майдан нималар ўзгаради?

Тошкентда иситиш тармоқлари иссиқ сув таъминотини узмаган ҳолда синовдан ўтказилади
2 май 2023, 08:50

Тошкентда иситиш тармоқлари иссиқ сув таъминотини узмаган ҳолда синовдан ўтказилади

Тошкент шаҳрида 1 майдан 4 августгача иссиқ сув таъминоти ўчирилмаган ҳолда иситиш тармоқларининг гидравлик синовлари ўтказилади. Фуқаролар синовлар давомида иссиқ сув йўл ва йўлакларга чиқиши ҳамда қувурларнинг шикастланиши мумкинлигидан огоҳлантирилди.

1 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 май 2023, 22:19

1 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Давлат қарзи тўғрисидаги қонунни имзолаган президент, 1 майдан кучга кирган янги таҳрирдаги Конституция, уни ёқлаган 90,21 фоиз референдум қатнашчилари, дарахтга урилиб қопламаси чиқиб кетган яни «гармошка» автобуслар, май ойидан 330 минг сўм бўлган БҲМ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди
1 май 2023, 19:00

Енгил атлетика бўйича U18 V Осиё чемпионати илк бор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди

Тошкентда Енгил атлетика бўйича ташкил этилган ёшлар ўртасидаги V Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон жамоаси ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаб, 12 та медални қўлга киритди.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди — видео
1 май 2023, 18:47

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди — видео

Яшнобод туманида 21 ёшли Gentra ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб юборди. ЙТҲ оқибатида пиёда шифохонага ётқизилди. Тармоқларда тарқалган видеода бошқа автомобилларнинг йўловчини ўтказиб юбориш учун тўхтаб турганини кўриш мумкин.

Тошкентда иккита «гармошка» автобуснинг газ баллонлари дарахтга тегиб, қопламаси чиқиб кетди
1 май 2023, 18:11

Тошкентда иккита «гармошка» автобуснинг газ баллонлари дарахтга тегиб, қопламаси чиқиб кетди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жамоат транспортига ажратилган йўлда ҳаракатланган 2 янги «гормошка» автобусининг газ баллонни ҳимоялаб турувчи қопламаси дарахтга урилиб, қўпорилиб тушди. «Тошшаҳартрансхизмат» ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилиб, камчиликни бартараф этганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг