Жамият

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди
21 июн 2022, 13:11

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди

Самарқандда иккита ҳолатда қарийб 16 килоргаммга яқин гиёҳвандлик воситаларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан 11 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди
21 июн 2022, 11:42

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 84,5 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма
21 июн 2022, 11:02 1

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма

20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман
21 июн 2022, 10:33

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.

Шавкат Мирзиёев Конституцияга қандай ўзгартиришларни таклиф қилди?
21 июн 2022, 10:17

Шавкат Мирзиёев Конституцияга қандай ўзгартиришларни таклиф қилди?

Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифларини билдирди: «Ўзбекистан — ижтимоий давлат», фуқароларнинг (100 минг кишидан кам бўлмаган гуруҳда) қонунчилик таклифларини билдириши, маҳалла мақомини Конституцияда белгилаш.

Андижонда 2 нафар болани 27 ёшли аёл ўлдиргани айтилмоқда
21 июн 2022, 10:02

Андижонда 2 нафар болани 27 ёшли аёл ўлдиргани айтилмоқда

Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
20 июн 2022, 22:06

20 июнь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклифи, Тошкент аэропортини кўчириш муҳокамаси, айрим президент ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, сув босган кўчалар, ўлим жазосини тақиқлаш бўйича норма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкентнинг саккизта туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
20 июн 2022, 17:58

Тошкентнинг саккизта туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахтдаги юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли саккизта туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти сешанба куни соат 6:00 га қадар тўхтатилади.

Шаҳрисабзда Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди
20 июн 2022, 17:33

Шаҳрисабзда Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди

Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.

Фото: Ёмғир остида қолган Тошкент кўчалари
20 июн 2022, 16:35

Фото: Ёмғир остида қолган Тошкент кўчалари

20 июнь куни Тошкент шаҳрида ёғган қисқа муддатли кучли ёмғирлар туфайли пойтахт кўчаларини сув босди. Ёмғир ҳатто савдо марказларидаги дўконларгача кириб борди.

Президент ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш таклифини илгари сурди
20 июн 2022, 16:04

Президент ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар ваколатини ажратиш таклифини илгари сурди

Ўзбекистон президенти ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келганини маълум қилди. Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш 3 йилдан бери ортга суриб келинмоқда.

Президент оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланишини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди
20 июн 2022, 13:33

Президент оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланишини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди. Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни доимо қўллаб-қувватлашни мустақил қоида сифатида белгилаш кераклигини айтди.

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли, иккинчи ярми эса қуруқ бўлиши кутилмоқда
20 июн 2022, 11:54

Ҳафтанинг биринчи ярми ёмғирли, иккинчи ярми эса қуруқ бўлиши кутилмоқда

Душанбадан чоршанбагача республиканинг турли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ва дўл ёғади, ҳарорат эса +23…+28 атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи мавжуд. Ўзгидромет ҳафтанинг иккинчи ярмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши ва ҳарорат +39 даражага кўтарилишини маълум қилди.

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг 30 та қарор ва фармойиши бекор қилинди
20 июн 2022, 11:07

Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг 30 та қарор ва фармойиши бекор қилинди

Андижон шаҳар собиқ ҳокими Баҳром Ҳайдаров ҳибсга олингач унинг имзоси билан 26 та ҳужжат тасдиқланганди. Шаҳарнинг янги ҳокими Гофуржон Абдураҳмонов мазкур ҳужжатларни, қолаверса, собиқ ҳоким имзолаган яна 4 та ҳужжатни бекор қилди. Уларнинг асосий қисми ер майдонини аукционга қўйиш билан боғлиқ.

Андижондаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилди
20 июн 2022, 09:14

Андижондаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилди

Андижон шаҳридаги хонадонларнинг бирида икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Терговни вилоят прокурори ўз назоратига олди.

Пойтахт ҳокимлиги аҳолини кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди
19 июн 2022, 19:13

Пойтахт ҳокимлиги аҳолини кучли шамол ва ёмғирдан огоҳлантирди

Якшанба куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.

«Инсонлар ҳаётини қутқаришда давом этяпман» — PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева
19 июн 2022, 12:47

«Инсонлар ҳаётини қутқаришда давом этяпман» — PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева

Малайзиянинг PETRONAS компанияси HSE бош менежери Нафиса Ходжаева — «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони. Ундан шифокорлик амалиётини нима учун тарк этгани, корпорацияда гендер тенглигига муносабат қандайлигини билиб олдик, шунингдек, ёшларга маслаҳатлар беришини сўрадик.

Суд тўйда келинни урган куёвни жазоламади
19 июн 2022, 11:36

Суд тўйда келинни урган куёвни жазоламади

Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.

Уч кундан буён давом этаётган чипта можароси якун топдими? Ўзи нима шовқин?
19 июн 2022, 10:43

Уч кундан буён давом этаётган чипта можароси якун топдими? Ўзи нима шовқин?

Ўзбекистон — Саудия Арабистони ёшлари ўртасидаги Осиё кубоги финалига қизиқиш мусобақа Ўзбекистонда ўтаётганини инобатга олганда анчагина юқори. Ташкилотчилик даражаси шунга мосми? Финал чипталари можароси ҳал бўлдими? Ўзи нима шовқин? «Газета.uz» воқеалар ривожини бир жойга тўплади.

«Тонировка текин бўлиши керак» — Комил Алламжонов
18 июн 2022, 19:49

«Тонировка текин бўлиши керак» — Комил Алламжонов

Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов автомобил ойналарни қорайтириш бепул бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Сўнгги ҳафталарда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари #тонировка_жиноят_эмас хештеги остида видео жойлашни бошлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг