Жамият

Ҳаво совиши сабаб газ «заправка»ларнинг иш графиги ўзгариши мумкин
15 феврал 2024, 14:42

Ҳаво совиши сабаб газ «заправка»ларнинг иш графиги ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда 16−18 февраль кунлари ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб АГТКШлар иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. «Ҳудудгазтаъминот» ҳайдовчилардан автомобилларни ёнилғи билан тўлдириб олишни сўради.

Тошкентда 110 минг қути тамаки ёқиб юборилди
15 феврал 2024, 14:26

Тошкентда 110 минг қути тамаки ёқиб юборилди

Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 110 минг қути тамаки маҳсулоти ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди. Маълум қилинишича, 2023 йилда ушлаб қолинган ноқонуний тамакилар миқдори 2022 йилга нисбатан 3,5 баробарга ошган.

Тошкентда велосипед ва мототранспортдан фойдаланишни қандай қилиб оммалаштириш режалаштирилмоқда?
15 феврал 2024, 13:10 1

Тошкентда велосипед ва мототранспортдан фойдаланишни қандай қилиб оммалаштириш режалаштирилмоқда?

Тошкентда велосипед ва мототранспорт воситаларини оммалаштириш мақсадида хавфсиз ва қулай йўл ҳамда йўлаклар қуриш, улар учун алоҳида светофорлар, белгилар ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Мототранспортларни харид қилиш учун нархининг 25 фоизигача субсидиялар берилиши ҳам мумкин.

Тошкентда йўловчи аёлга шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди
15 феврал 2024, 12:15

Тошкентда йўловчи аёлга шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди

Тошкентда йўловчи аёлнинг эгнидаги либоси ҳақида гапириб, ҳар хил шаҳвоний сўзлар билан шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси ва Хоразмда қизга телефон орқали ишқий муносабатда бўлишни таклиф этиб, шилқимлик қилган эркакка нисбатан суд ҳукмлари ўқилди. Айбланувчиларнинг иккиси ҳам 5 суткага қамалди.

Антикоррупция агентлиги 2023 йилда кимлардан ва қандай совғалар олганини эълон қилди
15 феврал 2024, 11:44

Антикоррупция агентлиги 2023 йилда кимлардан ва қандай совғалар олганини эълон қилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари 2023 йилда хизмат сафарлари, халқаро ва расмий тадбирларда жами 33 млн сўмлик 26 та ҳадя олганини маълум қилди. Энг юқори қийматли совғалар Қатардаги давлат ташкилотлари томонидан берилган.

ДХХ ҳудудларда фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни қўлга олди
15 феврал 2024, 11:05

ДХХ ҳудудларда фарзандини сотмоқчи бўлган аёлларни қўлга олди

Гулистон шаҳрида 15 кунлик ўғлини 40 минг долларга, Термиз туманида 20 кунлик қизини 25 млн сўмга, Наманган шаҳрида 10 ёшли боласини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёллар ушланди.

Экинларни совуқдан асраш учун нима қилиш керак?
15 феврал 2024, 11:02

Экинларни совуқдан асраш учун нима қилиш керак?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатга совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши туфайли экин ҳамда ўсимликларни қисқа муддатли қаттиқ совуқдан асраш ва совуқ кунлардан беталафот ўтиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берди.

Шавкат Мирзиёев Андижонга боради
15 феврал 2024, 10:22

Шавкат Мирзиёев Андижонга боради

Президент пайшанба куни Андижонга ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши режа қилинган.

«Мақсад танилиш эди». Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди
15 феврал 2024, 10:10

«Мақсад танилиш эди». Тошкентда 3 йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтди

Чилонзор туманида уч нафар 20 ёшли йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтгани учун 10 суткага қамалди. Йигитлар буни шарт бажариш сифатида қилгани, шунингдек, интернетга чиқиб кетиш орқали машҳур бўлмоқчи бўлганини билдирди. Уларнинг оталари ҳолат учун узр сўради.

14 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
14 феврал 2024, 22:56

14 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

30 йилга чўзилган ўзбек алифбоси ислоҳоти, Россия ТИВга чақирилган Ўзбекистон элчиси, Тошкентда иссиқлик тарифларини ошириш муддати, 90 минг доллар устида қўлга тушган прокурор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда 2024 йилда камида 4 та кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. Кўча «парковкалари» ташкил этиш ҳам режада бор
14 феврал 2024, 21:09

Тошкентда 2024 йилда камида 4 та кўп қаватли автотураргоҳ қурилади. Кўча «парковкалари» ташкил этиш ҳам режада бор

2024 йилда Тошкентда ҳар бири 729 ўринли камида 4 та етти қаватли автотураргоҳ қурилади. Жой нархини автомобилнинг зарарли чиқиндилари даражасидан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилдан бери муҳокама қилинаётган пуллик тўхташ жойлари қуришни бошлаш ҳам кутилмоқда.

Марказий Осиёда ҳайвондан одамга юқадиган касалликлар хавфини камайтириш лойиҳаси ишга туширилди
14 феврал 2024, 19:33

Марказий Осиёда ҳайвондан одамга юқадиган касалликлар хавфини камайтириш лойиҳаси ишга туширилди

Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Самарқанддаги анжуманда Марказий Осиёда ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликлар хавфини камайтиришга қаратилган «Марказий Осиёда ягона саломатлик» ташаббусини илгари сурди. Лойиҳа қиймати 11 миллион еврони ташкил этади.

Ўзбекистон селлерлар ассоциацияси ва Uzum Market тадбиркорлар учун форум ўтказади
14 феврал 2024, 19:00

Ўзбекистон селлерлар ассоциацияси ва Uzum Market тадбиркорлар учун форум ўтказади

Uzum Market ва Ўзбекистон селлерлар ассоциацияси томонидан «2024-трендлари» форуми ташкил қилиниб, унда соҳа мутаҳассислари бизнесни ривожлантириш бўйича тажрибалари билан бўлишадилар.

«Босқинчими ё аҳмоқ, ўзлари ҳал қилсин» — Шерзодхон Қудратхўжа
14 феврал 2024, 18:17 1

«Босқинчими ё аҳмоқ, ўзлари ҳал қилсин» — Шерзодхон Қудратхўжа

Шерзодхон Қудратхўжага кўра, Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши керак. Шунингдек, у россиялик сиёсатчиларнинг баёнотларига жим туриш мумкин эмаслигини айтди. «Россотрудничество» у ва унинг тузилмалари билан алоқаларни узишини билдирди.

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади
14 феврал 2024, 17:54

Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Ердан пахта ҳосили учун фойдаланадиган кластерларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади. Ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошса, 2025 йилда пулнинг қолган 30 фоизи берилади. Бу ҳақда президент қарори чиқди.

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди
14 феврал 2024, 16:44

Тошкентда электробус иштирокида ЙТҲ бўлди

Юнусобод туманида Cobalt 89-сонли электробусга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, электробус йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳартрансхизмат».

Депутатлар йўл ҳаракати билан боғлиқ яна бир қонун лойиҳасини қабул қилмади
14 феврал 2024, 16:40

Депутатлар йўл ҳаракати билан боғлиқ яна бир қонун лойиҳасини қабул қилмади

Депутатлар кичик қувватдаги электр двигателли транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш, уй ҳайвонларини йўл минтақасида қаровсиз қолдирганлик ва чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликлар кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилишмади. Қонун муҳокамаси тафсилоти.

Оғриқли ҳарфлар. 30 йилга чўзилган ўзбек алифбоси ислоҳоти
14 феврал 2024, 15:15

Оғриқли ҳарфлар. 30 йилга чўзилган ўзбек алифбоси ислоҳоти

Ўзбекистон, 30 йилдирки, лотин ёзувига тўлиқ ўтолмайди. Бир неча ҳарфнинг якуний кўриниши тасдиқланиши билан жараён тугаши кутиляпти. Бу сўнгги 85 йилда алифбо кўринишининг олтинчи ўзгартирилиши бўлади. «Газета.uz» мухбири Жаҳонгир Азимов чўзилиб кетган ўтишнинг сабаблари ва оқибатларини ўрганди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади
14 феврал 2024, 14:14

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида янги чегара пости очилади

Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.

Жамоат транспортидаги камчиликлар учун жавобгарлик, худди унинг ютуқларидаги каби, умумий бўлиши лозим
14 феврал 2024, 11:51

Жамоат транспортидаги камчиликлар учун жавобгарлик, худди унинг ютуқларидаги каби, умумий бўлиши лозим

Тошкент жамоат транспортига жозиба қайтди. Аммо у тирбандликлардан чиқиб, кўпчилик танловига айланиши учун нафақат ТШТХ, балки ҳокимлик, ЙҲХХ ва депутатлар томонидан ҳали кўп иш қилиш керак. Сабина Бакаева ЖТ соҳасидаги ютуқ ва камчиликлар учун жавобгарликнинг бўлиниши ҳақида мулоҳаза юритади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг