Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Ўзбекистонни Қирғизистон билан боғлайдиган «Учқўрғон» чегара божхона пости қурилмоқда, дея хабар берди ЎзА.

Пост «Учқўрғон-Маданият» йўлининг 10-километрида «Бўстон» маҳалласида жойлашган. Жалолобод вилояти (Қирғизистон) Навкент тумани «Қизилтуу» қишлоғида жойлашган «Кенгсай» божхона постида ҳам шундай ишлар олиб борилмоқда.

«Учургон» ва «Кенгсай» чегара божхона постларини 2024 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.