Бош прокуратура Дўстлик туманидаги боғча тарбияланувчиси вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бир ҳафта аввал оилавий нодавлат МТТнинг қаровсиз қолган 3 тарбияланувчиси кўчага чиқиб кетган ва 3 ёшли қиз боғчадан 1 км узоқликдаги фермер хўжалиги ариғидан ўлик ҳолда топилганди. Боғча ёпилди.
23−29 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур 2023 йилнинг ноябрь ойида Япония императори Нарухито фармони билан «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан тақдирланган эди. Тошкентда орденни топшириш маросими бўлиб ўтди.
1 октябрдан жорий этиладиган ижтимоий карта, фаолияти тўхтатиб турилиши мумкин бўлган турфирмалар, депортация марказидан чиқарилган Мубашшир Аҳмад, IT соҳасидаги ёшлар учун имтиёз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Azon Global портали асосчиси Мубашшир Аҳмад Туркиядаги депортация марказидан чиқарилди. Аввалроқ Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси унга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилган эди.
Тошкент шаҳрида тадбиркор қурилиш учун ер майдони бўлмаса-да, икки компания орқали коттежларни бўлиб-бўлиб, бошланғич бадал эвазига сотиб олишни таклиф қилган. У 27 млрд сўмни ўзлаштириб, 1,4 млн долларни хориждаги валюта биржасига ўтказган. Ҳозирда маблағларнинг бир қисмини қайтаришга эришилган.
Аввалроқ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) озодликка чиқди. Олий суднинг назорат органи унинг қамоқ муддатини икки суткага қисқартирди.
«Моня» номи билан танилган Мунисахон Алижонова Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. У одам савдосида айбланиб 2023 йилдан бери қидирувда эди. Бу йил бошидан буён шу каби айбловлар билан Ўзбекистонга депортация қилинган тўртинчи аёл ҳисобланади.
UzAuto Motors ҳамда InfinBANK`дан янги таклифга биноан энди Chevrolet Onix автомобилини йилига 16,99 фоиз ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.
Мадриддаги Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг BioGreen Road компанияси вакиллари билан қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Компания сувни гелга макромолекуляр айлантириш технологияси тақдимотини ўтказди.
Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан Panorama Airways хусусий авиакомпанияси билан ҳамкорлик қилган ва минглаб Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонида қолиб кетишига сабабчи бўлган 39 та турфирма фаолиятини тўхтатиб туришни сўради. Турфирмаларнинг мансабдорларига жиноий иш қўзғатилган.
Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури Ўзбекистон давлат идораларига чегара божхона, фитосанитария ва ветеринария назоратини яхшилаш учун қиймати 54,5 минг евролик ускуналар совға қилди.
2023 йилда Ўзбекистонга 7 млн нафарга яқин чет эл фуқароси туристик мақсадларда келди. Уларнинг мамлакатда қолиш муддати ўртача тўрт кунгача узайди, бу 2022 йилга нисбатан 1,3 баробарга кўп, дейди Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
Энди Uzum Market`га товарларни қабул қилиш Ўзбекистон бўйлаб яна 32 та пунктларда амалга оширилади. Бугунги кунда тадбиркорлар мамлакат бўйлаб 34 та аҳоли пунктларида товарларини топширишлари мумкин.
Октябрда Тошкентдаги 259-мактабда жисмоний тарбия дарсида 12 ёшли бола копток тегиб, вафот этгани юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Бир неча кун аввал шу мактабнинг футбол майдони олдидан ҳушсиз топилган 3-синф ўқувчиси шифохонада вафот этганди.
Тошкент чоршанба тонгида ҳаво ифлосланиши бўйича дунё етакчилари қаторидан яна жой олди. Ичкаридаги датчиклар ҳам юқори даражадаги ифлосланишни кўрсатди. Бунинг сабаблари об-ҳаво шароити, мазутдан фойдаланишнинг кўпайиши ва қор ёғиши пайтида кўчаларга тупроқли аралашмалар сепилгани бўлиши мумкин.
Навоий, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятларида қўшни давлатлардан олиб кирилган наркотик моддалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди.
Ўзбекистонда халқаро IT сертификат олган ёшлар имтиҳон харажатларининг 60 фоизигача қисми миқдорида компенсация олиши мумкин. Аввал юқори даражадаги бундай сертификатга 50 фоиз компенсация тўланарди. Агар мутахассисда инглиз тилидан B2 даража бўлса, IT сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қопланади.
Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. У фуқаро билан келишиб, тадбиркорга шамол электр станцияларини қуриш учун 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун 200 минг доллар сўраган.
Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар қулаб тушгани юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг