17 февраль куни «2024-трендлари» конференцияси доирасида соҳа мутахассислари, Uzum Market миллий маркетплейси раҳбарлари ва тадбиркорларнинг ўзлари маркетплейсда бизнесни қандай ривожлантириш ҳақида сўзлаб беришади. Конференция Жаҳон банки, Ўзбекистон Монополияга қарши қўмитаси ва «Капиталбанк» кўмагида ўтказилади.

Ўзбекистондаги онлайн-савдо бозори Марказий Осиёда тез ўсиб бораётганлардан бири бўлиб, бутун Ўзбекистон бўйлаб тадбиркорлар ва харидорлар маркетплейсларни фаол ўзлаштирмоқда. Ушбу ўсишнинг муҳим омили — миллий платформалар, ишлаб чиқарувчилар, шунингдек кичик ва ўрта бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашдир. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак конференцияда табрик нутқи билан чиқиш қилади.

Ҳозирда йирик миллий платформалардан бири Uzum Market қандай ривожланаётгани, тадбиркорлар учун режалар ва янги имкониятлар ҳақида маркетплейснинг бош директори Илшат Хаметов гапириб беради.

«Бугунги кунда Uzum Market инфратузилмасидан мамлакат бўйлаб 8000 дан ортиқ компания ва тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун фойдаланмоқда. Уларнинг сонини кўпайтириш учун эса биз географияни кенгайтирамиз ва янги омборлар қурамиз, экотизим шериклари билан биргаликда тадбиркорлар учун янги молиявий воситалар ва онлайн сервисларни ишлаб чиқамиз. Ва, албатта, биз сотувчилар ҳамжамиятини ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳеч ким тадбиркорни соҳадаги ҳамкасбидан яхшироқ тушунмайди», — деди Илшат Хаметов.

Форум доирасида топ-селлерлар фойдали маслаҳатлар ва кейслар билан ўртоқлашади, «Капиталбанк» вакиллари бизнесни ривожлантириш учун молиявий воситалар ҳақида гапириб беришади, аналитик сервисларнинг раҳбарлари иштирокчиларга маълумотлар асосида ишларни йўлга қўйишга ёрдам беришади ва ишлаб чиқарувчилар билан ишлаш бўйича мутахассислар сизга бозорлардаги ассортиментни қандай кенгайтириш мумкинлиги ҳақида айтиб беришади.

Форум ҳақида батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш шакли ҳаволада мавжуд.

Реклама ҳуқуқлари асосида.