Дам олиш кунлари аксарият вилоятларда булутли об-ҳаво бўлади, жойларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси −3…+2, кундузи 0…+5 даража атрофида бўлади. Аммо кейинги ҳафта бироз кечикиш билан бўлса ҳаво ҳарорати тез кўтарила бошлайди, дея таъкидламоқда синоптиклар.
Бухоро шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газ портлади. Ҳодиса оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушди, бир киши воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир фуқаро шифохонага юборилди.
Alerte Héritage ташкилоти Бухорода сайёҳлик маркази қурилиши учун бино ва иншоотларни «оммавий» бузишни тўхтатишга ва расмийларни келгуси режаларини жамоатчиликка маълум қилишга чақирди. У оммага эълон қилинган янги қурилиш лойиҳасини «ҳар жиҳатдан ҳалокатли» деб атамоқда.
Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.
1−7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Chevrolet Tahoe, Traverse, Equinox, Captiva ва Onix каби моделларга баҳорги чегирмаларни тақдим этди. Акция учун мўлжалланган автомобиллар сони чекланган.
Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.
Бухорода вафот этган ҳиндистонлик талаба, Амударёда очилган янги кўприк, Нурафшонда қуриладиган Зулфия Зокирова ҳайкали, энг кучли шахматчилар 10 талигига кирган Нодирбек Абдусатторов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи синфга дарс ўтаётган вақтида аввал ўқувчи болани, кейин эса қизни калтаклади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди, суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Тошкент вилояти ҳокими Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова мажмуаси қурилиши учун 1 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Қарорни изоҳлаган ҳокимлик вакили бундай ишлар дунё тажрибасида борлигини таъкидлади. Зойир Мирзаевнинг ўзи 2021 йилда собиқ ҳокимнинг шу мазмундаги қарорини бекор қилганди.
Humo Air авиакомпанияси 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Лоукостер тез орада халқаро йўналишларда рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳри ва вилояти, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида асосан Аi-80 бензин ёқилғисини ноқонуний сотаётган шахсларни аниқлади. Республикада охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.
USAID, ФАО ва Ветеринария қўмитаси Ўзбекистонда трансчегаравий ҳайвонлар касалликлари, жумладан, зоонотик касалликларга қарши кураш бўйича янги лойиҳа бошлади. Бунда «Ягона саломатлик» ёндашуви COVID-19 пандемияси каби эҳтимолий инқирозларга тайёргарликни оширади.
25 февраль куни Numa Diagnostics ва Medipol клиникалари ҳамкорлик меморандуми имзолашди. Шу муносабат билан онкологик касалликлар билан курашаётган беморлар бепул кўрикдан ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берди. У поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. «Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир», — деди президент.
Яшнобод туманидаги «Крестик» чорраҳаси яқинида Nexia 3 йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган бир аёл ва бир эркакни уриб юборди, улар жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
2023 йилда Click`даги транзакциялар ҳажми 60 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилди. Humo ҳисоботига кўра, банкдан ташқари мобил иловалар орасида айланмада Click`нинг улуши энг юқори бўлиб, 41,6 фоизни ташкил қилади.
Апрель ойида Тошкент ва Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳри ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Бу билан ҳинд шаҳарларига парвозлар сони ҳафтасига саккиз мартага етади.
Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Янги Onix турар жой мажмуасида дастлабки 10 та коттеж учун қулай шартлар амал қилмоқда. Шунингдек, 2 сотих майдонга эга коттежларни чегирма асосида сотиб олиш имконияти мавжуд.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг