Пайшанба куни Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш бироз қисқарди, Туркманистондан импорт эса ошди. Мамлакатда тиғиз вақтларда электр энергияси етказиб бериш бўйича чекловлар сақланиб қолмоқда, деди Энергетика вазирлиги масъули. Газ «заправка»ларининг деярли 3 дан 1 қисми фаолиятини тиклаган.
Асосан давоматни таъминлаш учун мактабларга бириктирилган инспектор-психологларнинг ваколатлари қаерда бошланиб, қаерда тугаши жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. «Газета.uz» Миллий гвардия марказий девони бошқарма бошлиғи Зафар Алимов билан ходимларнинг мавжуд ваколатлари ҳақида суҳбатлашди.
Прокуратура вакиллари, депутатлар ва экологлардан иборат ишчи гуруҳ «Тошкент ИЭС»га бориб, станция қувурларига фильтрлар ўрнатиш ва бошқаларни тавсия қилди. Экопартия Энергетика вазирлигини бу чораларни кўришга чақириб, ҳукумат ва Бош прокуратурага станция ташланмалари бўйича депутат сўрови юборди.
Бешта кинопремьера, ярмаркалар, концертлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва болалар шоулари ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Хайрия маблағлари ҳисобидан онкологик касалликларга чалинган болаларга ёрдам берувчи «Эзгу Амал» фонди 2023 йил якунларини сарҳисоб қилди. Фонд бир йил давомида 14 млрд сўмдан зиёд хайрия йиққан. Энг кўп пул бемор болаларни хорижда даволатиш учун сарфланган.
Навоий шаҳридаги 2-мактабда ўғил болалар спорт залига олиб кирилиб, сочлари олдирилди, бу директорнинг ташаббуси бўлиши мумкин. ММТБ бошлиғи ва болалар омбудсмани бундай муносабатга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Миллий гвардия эса уларнинг ходимлари жараённи тўхтатишга уринганини билдирди.
Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатланган ўзбекистонлик 24 ёшли йигит Ўзбекистонга олиб келинди ва унга нисбатан жиноят иши очилди. У Сурияга қандай кетгани ҳамда бу даврдаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.
24−25 февраль кунлари Ўзбекистоннинг кўп ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 0…+5 даража атрофида бўлади.
2024 йил охиригача Тошкент, Нукус ва Ўзбекистоннинг барча вилоят марказларида камида биттадан ҳоспис ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳаларни амалга ошириш учун парламент ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди грантлари эълон қилиб борилади.
Янги ўқув йилидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилади. Аввалроқ лойиҳа Қорақалпоғистондан бошланиши кутилганди.
Ўзбекистонда 1 мартдан аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантиришни бошлаш режалаштирилмоқда. Қурилиш объектларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этилади.
Президент Тошкент шаҳрида ҳар ойда бир марта ўтказиладиган «Автомобилсиз кун» лойиҳасини тасдиқлади. Барча давлат органлари раҳбарлари ва ходимларига ишга жамоат транспортида келиш орқали «намуна кўрсатиш» топширилди.
Тошкент, Нукус ва вилоят марказларида 2030 йилгача «Евро-5» ва ундан юқори стандартларга жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларининг эксплуатацияси босқичма-босқич чекланади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.
1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган юк автомобиллари ва тиркамаларнинг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланади. Президент бу ҳақдаги фармонни имзолади.
Доимий графикка қайтаётган метан «заправка»лар, Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин бўлган «Келажак ўйинлари», 1 йилда 20 фоизга арзонлашган уйлар, электр энергиясидаги узилишлар учун компенсация ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бухородан Тошкентга кетаётган юк машинасидан уч тонна истеъмолга яроқсиз товуқ гўшти топилди.
Наманган вилоятида ичимлик суви таъминоти аҳоли учун 3500 сўмгача, оқова сув нархи эса 800 сўмгача оширилмоқда. Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қарор қабул қилинди.
USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини бошлади. 25 млн долларлик лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба тариқасида амалга оширилади. Дастур мактаб таълими, ўқув материаллари ва ўқитувчилар малакасини инклюзивлаштиришга хизмат қилади.
ИИВ департаменти Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида ерни талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлади. Улардан бирида тадбиркор ерини бошқа шахсга 1 млн 340 минг долларга ноқонуний сотмоқчи бўлгани, иккинчисида эса икки фуқаро ҳокимлик ерини 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлгани айтилмоқда.
Энергетика вазирлиги метан «заправка»лар фаолиятига киритилган чекловлар 22 февралдан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланаётганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг