Жамият

KOTRA Ўзбекистонга учта ижтимоий автомобилни етказиб берди
17 октябр 2022, 15:00

KOTRA Ўзбекистонга учта ижтимоий автомобилни етказиб берди

Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси Ўзбекистонга беғараз асосда учта ижтимоий автомобилни тақдим қилди. Уни Корея Республикасининг савдо ва инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (KOTRA) етказиб берди.

Давлат ташкилотларидаги қоровуллик бўлинмалари ходимларининг вазифалари белгиланди
17 октябр 2022, 14:55

Давлат ташкилотларидаги қоровуллик бўлинмалари ходимларининг вазифалари белгиланди

Ҳукумат қарори билан давлат органлари ва ташкилотларининг қоровуллик хизматлари ҳуқуқбузарликлар кузатилса, ИИБ ва Миллий гвардия ходимларига хабар беради. Улар келгунча, ҳодиса излари сақланишини таъминлайди. Улар хабар берган жиноят бартараф этилса, 1 марталик пул мукофоти олиши мумкин.

USAID таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча $5,35 млн ажратди
17 октябр 2022, 14:12

USAID таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча $5,35 млн ажратди

USAID томонидан қўшимча ажратилган $5,35 млн грант Халқ таълими вазирлиги билан инглиз ва ўзбек тиллари, математика ва IT фанларни ўқитишни такомиллаштириш, шунингдек, 8−11-синф ўқувчиларига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни қўллаб-қувватлайди.

Ҳафтанинг биринчи қисмида ёғингарчиликлар кузатилади
17 октябр 2022, 12:37

Ҳафтанинг биринчи қисмида ёғингарчиликлар кузатилади

Ўзбекистон ҳудудида ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғирли об-ҳаво кузатилади. Пайшанба ва жума кунлари эса ёғингарчиликсиз ўтади. Ҳарорат кундузи +25 даражагача илиқ, кечаси +8 даража атрофида бўлади.

Қаршидаги манзил-колониясидан қочиб кетган маҳкум қўлга олинди
17 октябр 2022, 12:19

Қаршидаги манзил-колониясидан қочиб кетган маҳкум қўлга олинди

Қаршидаги манзил колониясидан маҳкум рухсатсиз чиқиб кетди. У 2015 йилда 14 ёшга кирмаган шахсни зўрлагани учун 15 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 2020 йилда эса ёпиқ турдаги қамоқхонадан манзил колониясига ўтказилган. У қўлга олинди ва ҳозирда ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўрилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи 14 млн сўм учун ўлдириб кетилди
17 октябр 2022, 12:15

Тошкент вилоятида ҳайдовчи 14 млн сўм учун ўлдириб кетилди

Қуйи Чирчиқда йўловчи сифатида кетаётган 3 киши такси ҳайдовчисини 14 млн сўм учун бўғиб ўлдиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинди. Улар орасида мактаб ўқувчиси ҳам бор.

Эътибор беришларини кутиш бефойда — ҳайқириш керак!
17 октябр 2022, 12:00 1

Эътибор беришларини кутиш бефойда — ҳайқириш керак!

Она тилига эҳтиёж сезмаган ижтимоий шароит тирик тилни ҳам ўлдириши мумкин. Хулоса аниқ: хато қилишдан қўрқмай она тилини фаол нутқий вазиятда чархлаш лозим. Эътибор беришларини кутиш бефойда — ҳайқириш керак!, деб ёзганди Ирисали Тошалиев 1991 йилдаги мақоласида.

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилди
17 октябр 2022, 11:57

Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Параолимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилди. Мутахассислар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ёрдамида хорижда малака ошириб келади.

Фарғона ва Сардоба туманларига янги ҳокимлар тайинланди
17 октябр 2022, 11:16

Фарғона ва Сардоба туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Сув хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Мирзаев Сардоба туманига, Ҳамидулло Иномов эса Фарғона туманига ҳоким бўлди. Қолаверса, Қашқадарё ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди. Ҳокимнинг яна бир ўринбосари ва Чироқчи ҳокимига эса «ҳайфсан» берилди.

Фарғонада психотроп дорилар айланмасига чек қўйилди
17 октябр 2022, 10:31

Фарғонада психотроп дорилар айланмасига чек қўйилди

Фарғона шаҳрида 1150 дона «Трамадол», 14 дона «Регапен» ва 141 дона «Тропикамид» каби кучли таъсир қилувчи дори воситаларни хонадонида сақлаб келган фуқаро ва унга алоқадор шахс ушланди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қўлга олинди.

«Тез ёрдам»да ёлғон чақириқлар сони 2 баробар камайди — ССВ
17 октябр 2022, 10:27

«Тез ёрдам»да ёлғон чақириқлар сони 2 баробар камайди — ССВ

2022 йилнинг 9 ойида «103» хизматига жами 4 минг 452 та ёлғон чақириқ келиб тушди. ССВнинг маълум қилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан икки баробар кам.

Иккита ЙТҲда 5 ёшли қизалоқ ва 2 киши вафот этди
17 октябр 2022, 09:58

Иккита ЙТҲда 5 ёшли қизалоқ ва 2 киши вафот этди

Қашқадарёда юз берган аварияда Spark бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг йўловчиси ҳалок бўлди. Фарғонада содир бўлган автоҳалокатда эса 5 ёшли қизалоқ вафот этди.

Нега Дубай — «келажак шаҳри» деб аталади?
16 октябр 2022, 20:00

Нега Дубай — «келажак шаҳри» деб аталади?

Форс кўрфази бўйида жойлашган Дубай шаҳри ҳозирда кўпчилик томонидан «келажак шаҳри» дея тилга олинади. Бир пайтлар саҳронинг бир қисми бўлган ва ундан «тортиб олинган» ушбу шаҳар ҳақида сизга батафсил маълумот берамиз.

Давлат тили тўғрисидаги қонун нега суст бажариляпти?
16 октябр 2022, 12:00

Давлат тили тўғрисидаги қонун нега суст бажариляпти?

Давлат тили ҳақидаги қонун сусткашлик билан амалга оширилаётганининг сабаби муттасил назоратнинг йўқлигидир… Хуллас давлат тили ҳақидаги қонунни амалга ошириш аввало раҳбарий ташкилотларнинг ҳаракатига боғлиқдир, деб ёзганди Ғанижон Абдураҳмонов бундан 30 йилларча муқаддам.

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди
16 октябр 2022, 11:08

Жиззах вилоятида пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Шароф Рашидов туманида жойлашган Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди. Оқибатда 2 та ғарамнинг устки қисми ёниб кетди. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди
16 октябр 2022, 10:48

Қашқадарёда йўл четига чиқиб кетган Gentra йўловчиси ҳалок бўлди

Ғузор туманида Gentra ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиши натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб ЙТҲ содир этди. Оқибатда у тан жарохати билан шифохонага ётқизилди, машинада бўлган йўловчи эса вафот этди.

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда
16 октябр 2022, 10:36

Россияда ҳар куни ўндан зиёд ўзбекистонлик мобилизация муаммосига тўқнаш келмоқда

Tong Jahoni ва «Русь сидящая» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари раҳбарлари Валентина Чупик ва Ольга Романова «Газета.uz»га Россияда меҳнат қилаётган ва ҳибсдаги Ўзбекистон фуқаролари Украинага урушга қандай жалб қилинаётгани ҳақида сўзлаб беришди. Ушбу ташкилотлар алоқа рақамларини ҳам тақдим этамиз.

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди
16 октябр 2022, 09:41

Тошкентда Veolia компанияси ходими $600 пора билан қўлга тушди

Янгиҳаёт туманида Veolia Energy Tashkent хорижий компанияси ходими $600 пора олаётган вақтда қўлга олинди. У шу йўл билан абонентнинг қарзини сўндиришга ваъда берган.

Ҳар 10 нафар ўсмирдан бири мактаби билан алоқани ҳис қилмайди — тадқиқот
16 октябр 2022, 02:33

Ҳар 10 нафар ўсмирдан бири мактаби билан алоқани ҳис қилмайди — тадқиқот

ЮНИСEФ ўсмирларнинг руҳий саломатлигини ўрганиш бўйича Ўзбекистон тарихидаги илк тадқиқот натижаларини тақдим этди. Унга кўра, ўқувчиларнинг катта қисми (15,4%) ўртача ва ўта оғир безовталик ва депрессиядан (9,8%) азият чекмоқда. Тадқиқот хулосаси ва тавсиялари — «Газета.uz» материалида.

Учкўприкда ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечган 16 нафар фермернинг аризалари бекор қилинади — Адлия вазирлиги
15 октябр 2022, 20:41

Учкўприкда ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечган 16 нафар фермернинг аризалари бекор қилинади — Адлия вазирлиги

Учкўприк туман ҳокимлиги биносида бир вақтнинг ўзида 16 нафар фермер ўз ерларидан «ихтиёрий» воз кечиш учун ариза расмийлаштиргани маълум бўлди. Бунинг учун нотариус ҳам ҳокимликка чақирилган. Адлия вазирлиги буни президент фармонига зид деб топди ва аризаларни бекор қилиш бўйича чораларни бошлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг