6 июль куни Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси (Жанубий Корея) делегацияси раиси Пак Сонг Квон бошчилигида алоҳида эҳтиёжлари бўлган одамлар учун учта ижтимоий автомобилни тақдим қилиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди ҳамда ўзаро англашув ва ҳамкорлик ҳақида меморандумни имзолади.

Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатаси (Хвасон шаҳри ССП) алоҳида эҳтиёжлари бўлган одамларга беғараз асосда автомобиль тақдим қилиб, ўз олдига қўйган мақсадга эришишга, яъни корпоратив ва ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига олиш ва шу вақтнинг ўзида Ўзбекистонда Корея Республикаси стандартлари асосида тегишли ҳужжатларни яратишга ҳаракат қилади. Бу эса Корея маҳсулотлари махсус функцияларга эга ижтимоий автомобиллар соҳасида МДҲ ҳудудида етакчи ўринни эгаллашига умид бағишлайди.


Ушбу хайрия тадбирини амалга ошириш учун Корея Республикасининг савдо ва инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (KOTRA) ESG+ (экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув) лойиҳаси доирасида Хвасон шаҳри ССПга логистика бўйича ва бошқа турдаги ёрдамни кўрсатди.

«Умид қиламанки, ушбу ижтимоий ҳаракат Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ижтимоий таъминотдан фойдаланиш имкониятларини оширади. Хвасон шаҳри ССП шаҳар корхоналарини тақдим қилиб, бундан кейин ҳам ижтимоий масъулиятни ўз зиммасига олишга ва ESG менежменти маданияти бўйича энг олди қаторларда бўлишга тайёр», — дейди Хвасон шаҳри ССП раиси Пак Сонг Квон.

Хвасон шаҳри ССП ҳар йили мамлакат бўйлаб шу каби тадбирларни ўтказиб келмоқда ҳамда ривожланаётган давлатларда халқаро хайрия тадбирларида фаол иштирок этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, корхоналарнинг палатадаги иштироки даражасини ошириш орқали муассаса бизнеснинг ижтимоий масъулияти моҳиятини чуқурроқ англашга, халқаро бренд аҳамиятини оширишга, ташқи бозорларга чиқиш учун «кўприк» қуришга ёрдам беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Реклама ҳуқуқлари асосида.