Жамият

«Тожикистонни назарда тутгандим». Дмитрий Гордон — Ўзбекистонда Эрон дронларининг «ишлаб чиқарилиши» ҳақида
29 октябр 2022, 08:44

«Тожикистонни назарда тутгандим». Дмитрий Гордон — Ўзбекистонда Эрон дронларининг «ишлаб чиқарилиши» ҳақида

Украиналик журналист Дмитрий Гордон Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилаётгани ҳақидаги сўнгги баёнотига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, аслида у Тожикистонни назарда тутган, «лекин менинг тилим Ўзбекистон сўзини айтди».

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган
28 октябр 2022, 23:00

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган

Антикоррупция агентлиги 1378 нафар давлат хизматчиси, жумладан, 138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчилари давлат иши билан биргаликда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келаётганини аниқлади. Тендерларда амалдорлар ва уларнинг яқинлари ғолиб чиққан ҳолатлар ҳам қайд этилди

28 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
28 октябр 2022, 22:00

28 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

35,8 млн кишига етган Ўзбекистон аҳолиси, Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрган Шавкат Мирзиёев, Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилиши, Қашқадарёда авария ҳолатидаги 35 та тарихий обида ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Йил бошидан буён 395 минг россиялик, уларнинг ярмидан кўпроғи сўнгги уч ойда, Ўзбекистонга келди
28 октябр 2022, 21:12

Йил бошидан буён 395 минг россиялик, уларнинг ярмидан кўпроғи сўнгги уч ойда, Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан 24/7 режимида ишлашни бошлайди
28 октябр 2022, 18:39

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан 24/7 режимида ишлашни бошлайди

Миллий кутубхона 1 ноябрдан туну-кун ишлай бошлайди. Ушбу тартиб кутубхонанинг асосий ўқиш залларига жорий этилмайди.

Янгийўлда юк машинаси пиёдани уриб кетди
28 октябр 2022, 17:37

Янгийўлда юк машинаси пиёдани уриб кетди

Тошкент вилоятида MAN юк машинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди.

ISHONCH компанияси TAF!22 Тошкент реклама фестивалида бир неча мукофотга сазовор бўлди
28 октябр 2022, 17:00

ISHONCH компанияси TAF!22 Тошкент реклама фестивалида бир неча мукофотга сазовор бўлди

Тошкентда бўлиб ўтган тўртинчи TAF!22 Тошкент реклама фестивалида ISHONCH дўконлар тармоғи бир неча мукофотни қўлга киритди ва «2022 йилнинг энг яхши реклама берувчиси» унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35,8 млн кишига етди
28 октябр 2022, 16:34

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35,8 млн кишига етди

Ўтган 9 ой давомида Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 549,7 мингга ошиб — 35,8 млн кишини ташкил этди. Қайд этилган никоҳлар сони камайди, ажралишлар сони эса ошди. Қон айланиш тизими касалликларидан вафот этиш ҳолатлари эса кескин кўпайди.

Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади
28 октябр 2022, 16:27

Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича планшетлар орқали электрон рўйхатга олиш 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ташкил этилади.

Нукусда Cobalt ҳайдовчиси машина рақамини ечиб олиб, хавфли манёврлар қилди
28 октябр 2022, 16:07

Нукусда Cobalt ҳайдовчиси машина рақамини ечиб олиб, хавфли манёврлар қилди

Қорақалпоғистонда ҳайдовчи Cobalt машинасининг давлат рақамини ечиб олиб, йўлда хавфли манёврлар қилди. Қоидабузарга нисбатан протокол тузилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

ТошДАУ кадрларни бошқаришнинг замонавий технологияларини жорий этмоқда
28 октябр 2022, 15:00

ТошДАУ кадрларни бошқаришнинг замонавий технологияларини жорий этмоқда

Тошкент давлат аграр университети хорижий мутахассислар билан кадрлар активларини бошқариш тизимини ишлаб чиқди ва аудиторлик текширувларини ўтказди.

Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади
28 октябр 2022, 12:45

Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади

Энди қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси, ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади.

Қашқадарёда 35 та тарихий обида авария ҳолатида экани аниқланди
28 октябр 2022, 12:42

Қашқадарёда 35 та тарихий обида авария ҳолатида экани аниқланди

Бош прокуратура Қашқадарёда 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилганини аниқлади. Шунингдек, текширув давомида 382 та тарихий обидада муҳофаза белгилари йўқлиги, 35 таси таъмир талаб ҳолда экани, 49 тасида санитария қоидалари бузилгани маълум бўлди.

«Йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади»
28 октябр 2022, 12:00

«Йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади»

Аҳмаджон Мелибоев 2019 йилда ўзининг мақоласида шундай деб ёзганди: Тил — тирик, ҳаракатчан вужуд, у ҳам худди инсон каби парваришга, эътибор, меҳрга муҳтож. Бу ҳақиқатни унутадиган бўлсак, йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади.

Октябрь ойининг сўнгги кунларида ёмғир ёғади
28 октябр 2022, 11:53

Октябрь ойининг сўнгги кунларида ёмғир ёғади

30−31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ёмғир ёғади. Вилоятларда шамол тезлиги кучайиши мумкин. Ҳарорат +10…+13 даражагача пасаяди.

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди
28 октябр 2022, 11:31

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди

Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.

«2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхона газдан узилмайди». Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди
28 октябр 2022, 11:05

«2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхона газдан узилмайди». Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди. Якунда 2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхоначи газдан узилмаслиги, 28 октябрь куни ҳамма иссиқхоналар газга уланиши айтилди. Қайси вилоятда иссиқхоначиларга газ берилмаса, тегишли Ҳудудгаз раҳбари ишдан бўшатилади.

Мирзиёев Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрди
28 октябр 2022, 10:16 1

Мирзиёев Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрди

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.

Сўнгги вақтларда оғиздан тушмаётган Финляндия таълимининг муваффақият сири нимада?
28 октябр 2022, 01:17 1

Сўнгги вақтларда оғиздан тушмаётган Финляндия таълимининг муваффақият сири нимада?

Президент келгуси ўқув йилидан Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. «Газета.uz» Финляндия таълим тизимининг муваффақият сирлари, фин ва ўзбек мактабларида ўқув жараёнининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида таҳлилий материал тайёрлади.

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 октябр 2022, 22:00

27 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотлар рад этилгани, «хатолар» учун огоҳлантирилган Ikkichi, Москвада техник хатолар туфайли ўзбекистонликларга чақирув қоғозлари келгани, ёш болани уриб кетгани айтилган Наманган ҳокимлиги машинаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг