Тунда Сирдарёдаги ҳарбий омборхонада портлаш содир бўлди. Ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Тармоқларда тарқалган видео ва фотолардан портлаш тўлқини бинолардаги ойналар ва конструкцияларга зарар етказганини кўриш мумкин.
Туркманистон президенти билан музокаралар ўтказган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон президентига кучук совға қилган Гурбангули Бердимуҳамедов, ҳарорат яна пасайиши, раҳбарларни огоҳлантирган президент, Бухорода ўз-ўзидан отилиб аёлни жароҳатлаган милтиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Тошкент шаҳар ҳокими маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган муассасалар харажатларига ўзгартиришлар киритди. Давлат мусиқали комедия театрига ажратилган маблағлардан 500 млн сўми Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар бўлимига ўтказилди.
Пойтахтдаги ижтимоий объектларнинг 85 фоизи ногиронлар тўсиқсиз фойдаланишига мослаштирилмаган. Метро бекатларининг кўпларида пандуслар йўқ, борларида ҳам 45 градус қилиб ўрнатилган. Ногиронларнинг 93 фоизи ерусти жамоат транспортини қониқарсиз деб баҳолади. Сенаторлар шаҳарсозларни танқид қилди.
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Таътил 9 ноябргача давом этиб, дарслар 10 ноябрдан бошланади.
Японияда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Марказда Ўзбекистон фуқароларига маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилади.
Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг ўринбосарлари давлат, жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинди. Бош прокуратура томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Нуробод туманида хусусий корхона раҳбари $152 мингдан зиёд кредит маблағларини талон-торож қилгани маълум бўлди. Наманган ва Андижонда эса жами 5,8 млрд сўм кредит маблағи бошқа мақсадларга сарфлаб юборилгани аниқланди. Гумонланувчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишлари кўзғатилди.
Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакат Ўзбекистонга буғдой, кунгабоқар ёғи ва қандолат маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.
Олот туманида машинадаги қурол ўз-ўзидан отилиб кетиши оқибатида аёл оёғидан жароҳат олди.
Президент қарори билан 1 январдан Кадастр агентлигининг ўзи ҳудудий тузилмалар фаолиятини ташкил этади. Ҳудудий бўлимлар, Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) филиалларининг фаолиятига ҳокимлар аралашиши ёки таъсир ўтказиши қатъий тақиқланади.
Ўзгидрометнинг хабар беришича, шанба куни ҳаво илиқ, ёғингарчиликсиз бўлади. Якшанбадан об-ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
22 октябрь соат 12:00 дан 23 октябрь соат 24:00 гача Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Чилонзор ва Яккасарой туманларида ичимлик суви босими пасаяди ва вақтинча таъминотдан узилади. Маҳаллалар рўйхати.
Diplomat University хусусий олийгоҳи 2022−2023 ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш муддатини 28 октябргача узайтирди.
«Газета.uz» сўровига кўра профессор Бахтиёр Менглиев 21 октябрь санасига бағишланган мақолани тақдим этди. Унда муаллиф бугунги кунга келиб юзага келган муаммолар ҳақида сўз юритган. Унинг фикрича, ўзбек тилини Интернет тилига айлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ташаббус даражасида қолмоқда.
22−26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари келади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
Тошкентда хавфли ҳаракатланган автомобиль Санитария-эпидемиология хизмати раҳбарининг ўринбосарига бириктирилган, дея маълум қилди СЭС матбуот хизмати. Ҳайдовчи оила аъзоларидан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабабли қоидабузгани айтилмоқда. У билан «тушунтириш-тарғибот ишлари» олиб борилди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб $584 млнга камайгани, Жиззахда тепловоз билан тўқнашган юк автомобили, мамлакатда сил касаллигини даволаш самарадорлиги ортгани, жаримага тортилган СЭС хизматига тегишли Lacetti хайдовчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ҳуқуқ-тартибот органлари Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдорни ҳибсга олди. Улар «Яшил дунё» савдо мажмуаси қурилиши давомида 14,8 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда.
Пайшанба куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига тегишли Lacetti автомашинаси йўлда машиналарга ҳалақит бериб, ҳуқуқбузарлик содир этгани акс этган видео ижтимоий тармоқда тарқалди. ИИББ ЙҲХБ суриштирув олиб бориб, машина хайдовчисига 3 млн сўм жарима қўллади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг