Хукуматнинг 14 октябрдаги [599-сонли] қарорига мувофиқ Миллий паралимпия қўмитаси ҳузурида Параолимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти ташкил этилди.

Қарор билан ушбу институт илмий-таълим муассаса сифатида ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Институт параспорт бўйича мутахассислар, тренерлар, йўриқчи-услубчилар малакасини ошириш, уларни хорижда ўқитиш ва чет эллик мутахассислар тажрибасини ўрганиш ва бошқа тегишли фаолият турларини амалга оширади.

Параспорт бўйича мутахассислар «Эл-юрт умиди» жамғармаси ёрдамида хорижга малака ошириш учун жўнатилади.

Муассасани сақлаш ҳаражатлари 2022 йилда республика бюджети маблағлари доирасида, 2023 йилдан давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Институт вақтинчалик Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси 126-уй биносида фаолият кўрсатади.