Қашқадарёда Lacetti (Gentra) ҳайдовчиси бошқарувни йуқотиб, йўлнинг чап томонига чиқиб кетиши оқибатида йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

14 октябрь куни соат 14:00 ларда ҳайдовчи Э.Х. Gentra автотранспорт воситасида давлат аҳамиятдаги 4Р-79 Қарши — Чим — Чироқчи — Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 25 километри — Ғузор тумани Қовчин қишлоғи ҳудудида ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йуқотиш натижасида йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда Gentra автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Э.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган Х.Э. эса шифохонада вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.