Жамият

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилади
16 март 2024, 12:03

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилади

Ўзбекистон президенти ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бундан ташқари, энди судлар ўрнига ёнғин хавфсизлиги инспекторлари тадбиркорлар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқади.

Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш учун мастер ва менежмент режалари қабул қилинади
16 март 2024, 09:52

Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш учун мастер ва менежмент режалари қабул қилинади

Президент топшириғига кўра Самарқанд шаҳрида Ипак йўли давлат музейини ташкил этиш, Амир Темур боғларини қайта тиклаш, Бибихоним мажмуасини реставрация қилиш, шунингдек, Бухоронинг тарихий марказини муҳофаза қилиш тўғрисида мастер ва менежмент режалари бўйича қарорлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

BYD Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун рўйхатга олиш давом этмоқда
16 март 2024, 09:00

BYD Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун рўйхатга олиш давом этмоқда

5 апрелгача BYD Тoшкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш мумкин. Тадбир дастури 42 км марафон, 21 км ярим марафон, шунингдек, 3 ва 10 км масофаларни ўз ичига олади.

15 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
15 март 2024, 21:58

15 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тутун билан қопланган Тошкент, бепул тушлик сабаб ортган давомат, бозор сотилишига қаршилик қилган «Қўйлиқ» акционерлари, Ўзбекистоннинг Инсон тараққиёти индексидаги ўрни ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистон Германияда металлургия, транспорт ва тиббиёт соҳаларида ходимлар танқислигини тўлдирмоқчи
15 март 2024, 17:59

Ўзбекистон Германияда металлургия, транспорт ва тиббиёт соҳаларида ходимлар танқислигини тўлдирмоқчи

Германияда мингдан ортиқ шифохонада тиббиёт ходимлари етишмаяпти, шунингдек, металлни қайта ишлаш, логистика ва транспортда ишчи кучига талаб мавжуд. Ўзбекистон бу бўшлиқни тўлдиришга тайёр. Бу ҳақда бандлик вазири ва Mangold Consulting компанияси президенти ўртасидаги учрашувда сўз борди.

Саҳна ортидаги жараён ва қаҳрамонлар. Шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган Ўзбекистон давлат драма театридан репортаж
15 март 2024, 17:18

Саҳна ортидаги жараён ва қаҳрамонлар. Шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган Ўзбекистон давлат драма театридан репортаж

Ўзбекистон давлат драма театрининг ХIХ аср охирида қурилган, сўнгги бор 40 йил аввал таъмирланган биноси спектакллардан ташқари қурултой, митинг ва ҳатто дафн маросимларига-да гувоҳи бўлган. «Газета.uz» мухбирлари ўтган даврда шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган бу томошагоҳ аҳволи билан танишди.

«Шунча одам олган ойлигини оқламаган». Президент — Сайхунободнинг мансабдорлари ҳақида
15 март 2024, 16:59

«Шунча одам олган ойлигини оқламаган». Президент — Сайхунободнинг мансабдорлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятдаги иқтисодий идоралар ходимлари олаётган маошларини оқламаганини айтди. «Уларнинг Тошкентда ўтирган ва вилоятдаги раҳбарлари пастга тушиб ўргатмаган, талаб қилмаган, бефарқ бўлган», — деди у.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 март)
15 март 2024, 16:56

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 март)

Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, мультимедиа кўргазмаси, ярмаркалар, болалар учун шоу-дастурлар, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Баъзи ривожланган давлатлардаги каби қизларимиз оила қурмасликни исташини хоҳламаган бўлардик — Танзила Нарбаева
15 март 2024, 16:07

Баъзи ривожланган давлатлардаги каби қизларимиз оила қурмасликни исташини хоҳламаган бўлардик — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.

Марказий Осиё давлатларида оиладаги зўравонлик мавзуси табу эди — Танзила Нарбаева
15 март 2024, 13:32

Марказий Осиё давлатларида оиладаги зўравонлик мавзуси табу эди — Танзила Нарбаева

Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди — МҲТИ
15 март 2024, 12:19 1

Бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди — МҲТИ

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилиб, бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди, дея хабар берди МҲТИ. Институт экспертлари 1−4 синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча мактабда ошхона ташкил этиш кераклигини таъкидлаган.

Тошкентда 15 ёшли йигит машина ўғирлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди
15 март 2024, 12:03

Тошкентда 15 ёшли йигит машина ўғирлагани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилди

Пойтахтнинг Учтепа туманида 15 ёшли мактаб ўқувчиси келишмовчилик сабаб уйдан чиқиб кетиб, бошқа бир фуқаронинг машинасини миниб қочиб кетди. Маълум бўлишича, ўсмир бундан аввал ҳам 2 марта машина олиб қочган. Суд унинг бу ҳаракатлари учун 3 йилга озодликдан маҳрум этди.

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади
15 март 2024, 11:49

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси жойларда бироз совуқ сақланиб туради. Ҳарорат +8…+20 даража атрофида бўлади. Фақат якшанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Тутун билан қопланган Тошкент
15 март 2024, 10:40

Фото: Тутун билан қопланган Тошкент

Эрталаб Тошкент аҳолиси шаҳарнинг айрим ҳудудларида қуюқ тутуннинг гувоҳи бўлди. IQAir рейтингида Ўзбекистон пойтахти яна ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди. 1 мартдан аҳолини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш тизими ишга тушиши керак эди, бироқ у ҳозирча эълон қилинмади.

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди
15 март 2024, 09:21

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
14 март 2024, 23:29

Тошкентда 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида Lacetti, King Long ва 3 та Cobalt автомобили тўқнашди. 3 нафар ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бошланди.

14 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
14 март 2024, 22:00

14 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзгаришсиз қолдирилган асосий ставка, март ойида ёққан қор, муфтий билан суҳбатлашган президент, боксчи Исроил Мадримовга совға қилинган Tahoe ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати назоратчиси пора беришга шерикликда айбдор деб топилди
14 март 2024, 20:40

Тошкент аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати назоратчиси пора беришга шерикликда айбдор деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Тошкент халқаро аэропортидаги Авиация хавфсизлик хизматининг собиқ назоратчисини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2000 доллар эвазига фуқарони ушбу хизматга ишга жойлаштиришга ваъда берган.

Қашқадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 41,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14 март 2024, 18:12

Қашқадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 41,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Uzum Media фирибгарлардан қандай ҳимояланиш, пулни тежаш ва йиғиш ҳақида айтиб берди
14 март 2024, 17:00

Uzum Media фирибгарлардан қандай ҳимояланиш, пулни тежаш ва йиғиш ҳақида айтиб берди

Uzum Media командаси фирибгарлардан қандай ҳимояланиш ва омонатлар, карталар ва бошқа банк сервисларидан тўғри фойдаланиш бўйича қатор материаллар чиқарди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг