»дайжест"

Тошкентда баҳорги қор бўрони — суратларда

Пайшанба куни эрталаб кучли қор бўрони Тошкент аҳолисини ҳайратда қолдирди. Ярим соат ичида шаҳар қор билан қопланди. Кўриш даражаси бироз вақтга ёмонлашди. Светофорнинг ишламай қолгани сабаб айрим чорраҳаларда тирбандлик юзага келди. Баъзи жойларда дарахтлар қулаб тушди. «Газета.uz» фоторепортажи.


»дайжест"

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.


»дайжест"

Президент Сирдарёга кетаётиб муфтий билан Рамазон ойи ҳақида суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Сирдарёга поездда борди. Йўл-йўлакай Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров билан Рамазон ойи, унинг фазилатлари, бу ойни юксак даражада ўтказиш ва муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш ҳақида суҳбатлашди.


»дайжест"

Президент Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига боради. Туманда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлар орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.


»дайжест"

Дунёда болалар ўлими тарихдаги энг паст даражага етди — БМТ

БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.


»дайжест"

Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.


»дайжест"

Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Шерзод Раҳимов Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди. У тайинловга қадар Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси бўлган.


»дайжест"

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

15−20 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.


»дайжест"

Президент раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмагани ва пастга тушиб ишламаганини танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда жойлардаги раҳбарлар Сайхунободдаги аҳволни яхшилашга эътибор қаратмаганини, Сирдарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Сайхунобод тумани ҳокими ва унинг биринчи ўринбосари шу сабабдан лавозимидан озод этилганини таъкидлади.


»дайжест"

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди

WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.


»дайжест"

Тошкент аэропорти Варшавадан илк рейсни қабул қилди (+фото)

LOT Polish Airlines Польшадан Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Варшавадан илк рейс 14 март куни тонгда Тошкентга етиб келди. Парвозлар ҳафтада 3 марта амалга оширилади. Uzbekistan Airports раҳбари Жавлонбек Умархўжаев буни Европа билан ҳаво алоқаларини ўрнатишда муҳим қадам, дея атади.


»дайжест"

Ўзбекистон БМТга аъзо давлатлар билан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор

Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.


»дайжест"

Қирғизистон Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади

Ўш шаҳри ҳокимлиги Самарқанд автомобиль заводидан (SamAuto) 100 дона Isuzu SAZ LE-60 йўловчи автобусини харид қилади. Харид Ўзбек-қирғиз тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.


»дайжест"

Рақамли технологиялар вазири мактаблардаги интернет ва компьютер масаласи ҳақида гапирди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистондаги деярли барча мактабларда интернет тармоғига уланиш учун оптик толали ва радиореле алоқа линиялари мавжудлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, линияларни компьютерлар билан жиҳозлаш масаласи эса бюджетдан ажратиладиган маблағга боғлиқ.


»дайжест"

Маҳаллаларга мини трактор ва мотокультиваторлар олиб берилади

Президент Сайхунободдаги 19 та маҳаллага 1 тадан мини трактор, 4 тадан мотокультиватор олиб берилганини маълум қилди. Ҳоким ёрдамчилари агрономлар билан бирга ушбу техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади. Бу тажриба бутун республикада оммалаштирилади.


»дайжест"

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Регулятор иқтисодиётда талаб ва таклиф мутаносиблигига эришиш бўйича ноаниқликлар ва инфляцияни оширувчи кутилмаларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди.


»дайжест"

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Сингапурга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Қаюмов ўз вазифасини бажаришга киришди. У бунга қадар Германиядаги элчихонада маслаҳатчи бўлиб ишлаб келаётганди.


»дайжест"

Президент ўрмонларда ёнғин чиқарганлик учун алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш бўйича қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев ёнғинлар профилактикаси бўйича қонунни имзолади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш орқали ёнғин чиқишига сабаб бўлганларга алоҳида маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилган.


»дайжест"

«Маданият соҳасида иқтисодий манфаатдорлик абгор аҳволда» — Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳани тўлиқ рақамлаштириш ва иқтисодий манфаатдорликни яхшилаш зарурлигини айтди. «Бу икки масала бутунлай ечим топса, шундан кейин соҳа ғояга ишлайди», — деди у. Унга кўра, соҳада сифатни таъминлашда иқтисодий манфаатдорлик ҳам муҳим омил ҳисобланади.


»дайжест"

Қашқадарё дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 41,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Экология вазирлиги томонидан Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори жами 41,5 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.


»дайжест"

Февралда аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди

Ўзбекистонда февраль ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорлар энг кўп валюта курси ўзгариши ҳамда ёқилғи ва энергетика нархи ошишидан хавфсирамоқда.


»дайжест"

Тошкент вилояти депутатлари ҳудуднинг бир қисмини «Янги Тошкент»га ўтказишни маъқуллади

Тошкент вилояти депутатлари вилоятнинг икки тумани ҳудудининг бир қисмини пойтахтнинг «Янги Тошкент» туманига ўтказишни маъқуллади. Белгиланганидан 8,51 гектар кўпроқ ер ажратилди.


»дайжест"

Ўзбекистонда февраль ойида автомобиллар савдоси 20,4 фоизга қисқарди

Февраль якунига кўра, Ўзбекистонда барча турдаги автомобиллар савдоси ой давомида 20,4 фоизга, йиллик ҳисобда эса 6,3 фоизга қисқарди. Енгил автомобилларга бўлган талаб 14 фоизга камайди.


»дайжест"

Тошкент аэропорти Авиация хавфсизлик хизмати назоратчиси пора беришга шерикликда айбдор деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди Тошкент халқаро аэропортидаги Авиация хавфсизлик хизматининг собиқ назоратчисини 2 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2000 доллар эвазига фуқарони ушбу хизматга ишга жойлаштиришга ваъда берган.


»дайжест"

Қирғизистон парламенти «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.