дайжест

Фото: Тутун билан қопланган Тошкент

Эрталаб Тошкент аҳолиси шаҳарнинг айрим ҳудудларида қуюқ тутуннинг гувоҳи бўлди. IQAir рейтингида Ўзбекистон пойтахти яна ҳаво ифлосланиши бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирди. 1 мартдан аҳолини ҳаво ифлосланиши ҳақида хабардор қилиш тизими ишга тушиши керак эди, бироқ у ҳозирча эълон қилинмади.


дайжест

Марказий Осиё давлатларида оиладаги зўравонлик мавзуси табу эди — Танзила Нарбаева

Ўзбекистон оиладаги зўравонликни жиноят деб ҳисоблаган Марказий Осиёдаги илк давлат бўлди. Минтақада бу мавзу табу бўлган. Маълум лавозимларда ўтирган баъзи эркак раҳбарлар бу нормаларни қабул қилишни хоҳламаган. Бу ҳақда Танзила Нарбаева БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида айтиб ўтди.


дайжест

Саҳна ортидаги жараён ва қаҳрамонлар. Шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган Ўзбекистон давлат драма театридан репортаж

Ўзбекистон давлат драма театрининг ХIХ аср охирида қурилган, сўнгги бор 40 йил аввал таъмирланган биноси спектакллардан ташқари қурултой, митинг ва ҳатто дафн маросимларига-да гувоҳи бўлган. «Газета.uz» мухбирлари ўтган даврда шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган бу томошагоҳ аҳволи билан танишди.


дайжест

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.


дайжест

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳрига ҳоким бўлди

Муроджон Абдураҳимов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул вазифада ишлаган. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши сабаб озод этилганди.


дайжест

Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Бекзот Мавлонов президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди. У бунга қадар Президент администрациясида департамент раҳбари, президентнинг давлат маслаҳатчиси ўринбосари ва бош прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди. Шанбадан якшанбага ўтар кечаси жойларда бироз совуқ сақланиб туради. Ҳарорат +8…+20 даража атрофида бўлади. Фақат якшанба куни Қорақалпоғистон ва Хоразмнинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.


дайжест

Бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди — МҲТИ

Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ижтимоий сўровнома ўтказилиб, бепул тушлик мактабга қатнаш даражасини 8 фоизга ошириши аниқланди, дея хабар берди МҲТИ. Институт экспертлари 1−4 синф ўқувчиларини бепул иссиқ овқат билан таъминлаш учун барча мактабда ошхона ташкил этиш кераклигини таъкидлаган.


дайжест

«Қўйлиқ» улгуржи бозори акционерлари дастлаб бозор фаолияти тугатилишига қарши бўлган

Ҳужжатларга кўра, Тошкентдаги «Қўйлиқ» қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори акциядорлари дастлаб бозор фаолияти тугатилишига қарши бўлган ва ҳатто 53,9 млрд сўмлик акциялар чиқариш бўйича қарор ҳам қабул қилган.


дайжест

Савдони ривожлантириш компанияси ташкил этилди ва уни бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди

Президент қарори билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ташкил этилди. Ундаги ва «Ўзбекэкспертиза»даги давлат улушини бошқариш функцияси Савдо-саноат палатасига берилди.


дайжест

Баъзи ривожланган давлатлардаги каби қизларимиз оила қурмасликни исташини хоҳламаган бўлардик — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева маълум қилишича, ҳозир ўғил болалар учун ўртача турмуш қуриш ёши 26−27 ёш, қизлар учун 23−24 ёш. «Лекин биз айрим ривожланган мамлакатлардаги каби қизлар турмуш қурмаслик, оила қилмасликни исташини хоҳламаган бўлардик», — деди Сенат раиси берган интервьюда.


дайжест

Россияда президентлик сайловлари бошланди

Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди, у 15−17 март кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатни 2000-йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодлик қилмоқда.


дайжест

«Шунча одам олган ойлигини оқламаган». Президент — Сайхунободнинг мансабдорлари ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Сайхунобод туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоятдаги иқтисодий идоралар ходимлари олаётган маошларини оқламаганини айтди. «Уларнинг Тошкентда ўтирган ва вилоятдаги раҳбарлари пастга тушиб ўргатмаган, талаб қилмаган, бефарқ бўлган», — деди у.


дайжест

ЕЧЛ чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити», «Барселона» — «ПСЖ» клублари ярим финал учун баҳслашади.


дайжест

Экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга мувофиқлаштирилади

Ўзбекистонда экспортни қўллаб-қувватлаш учун давлат бераётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битим (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади. Ҳудудларда Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (16−17 март)

Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, мультимедиа кўргазмаси, ярмаркалар, болалар учун шоу-дастурлар, ижодий маҳорат дарслари, спектакллар, мусиқий кечалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ўзбекистон Германияда металлургия, транспорт ва тиббиёт соҳаларида ходимлар танқислигини тўлдирмоқчи

Германияда мингдан ортиқ шифохонада тиббиёт ходимлари етишмаяпти, шунингдек, металлни қайта ишлаш, логистика ва транспортда ишчи кучига талаб мавжуд. Ўзбекистон бу бўшлиқни тўлдиришга тайёр. Бу ҳақда бандлик вазири ва Mangold Consulting компанияси президенти ўртасидаги учрашувда сўз борди.


дайжест

Кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига қўйилган чекловлар қисман олиб ташланди

Ҳукумат кунгабоқар ва ўсимлик ёғи экспортига чекловларни юмшатди. Корхоналарга импорт қилинган уруғлардан тайёрланган маҳсулотларнинг 50 фоизгача қисмини экспорт қилишга рухсат берилди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ҳукумати раҳбари билан савдодаги тўсиқларни бартараф этиш масаласини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Томонлар тўсиқларни бартараф этиш ва ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.


дайжест

Ўзбекистон Инсон тараққиёти индексида 106-ўринни эгаллади

Ўзбекистон БМТнинг янги Инсон тараққиёти индексида бир поғона пастлаб, 193 та мамлакат ичида 106-ўринни олди. Мамлакат инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолмоқда.