Жамият

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди
20 апрель 2024, 00:50

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди

БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.

19 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 апрель 2024, 23:50

19 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонаси, автомобиль бозоридаги уч ойлик пасайиш, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий марши, 9 та ҳудудга сел келиш хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида
19 апрель 2024, 23:00

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида

Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади
19 апрель 2024, 21:46

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Аманбаевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркор ва Зулфия мукофоти совриндори фирибгарлик ва пора беришга шерикликда гумонланмоқда. У ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин
19 апрель 2024, 20:42

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади
19 апрель 2024, 17:09

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади

20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
19 апрель 2024, 15:59

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди
19 апрель 2024, 15:49

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди
19 апрель 2024, 13:47

Фарғона вилоятининг 4 та туманида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).

Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилади
19 апрель 2024, 12:04

Фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижда ишлашга тайёрлаш маркази ташкил этилади

Ўзбекистонда фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига тўлов-контракт асосида ўқитилади.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди
19 апрель 2024, 10:54

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди

Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидагина куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда
19 апрель 2024, 10:27

Тўққизта ҳудудда яна сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.

Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия
19 апрель 2024, 10:09

Фуқаролар Macan концертига фойдаланилган чипталар билан такрор киришга уринган — Миллий гвардия

Ижтимоий тармоқларда Macan концерти бўлиб ўтаётган Humo Arena’га сохта чипталар сабаб одамлар киритилмаётгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ бериб, баъзи фуқаролар концертга аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринганини маълум қилди.

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади
19 апрель 2024, 09:35

Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади

Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди
19 апрель 2024, 09:34

Жиззахда юқори тезликдаги Gentra уриб юбоган 2 ўқувчи вафот этди

Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.

Қашқадарёда зилзила содир бўлди
19 апрель 2024, 05:48

Қашқадарёда зилзила содир бўлди

Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.

21 апрель куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида марафонлар ўтказилиши муносабати билан транспортлар ҳаракати чекланади
18 апрель 2024, 23:23

21 апрель куни Тошкентнинг бир қатор кўчаларида марафонлар ўтказилиши муносабати билан транспортлар ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида 21 апрель куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.

18 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 апрель 2024, 22:56

18 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномаси, энергетика харажатларини очиқлашни сўраган «Юксалиш», бизнес учун газ ва электрга 100 фоиз олдиндан тўлов тизими, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент шаҳри ҳокими Бўрижар канали бўйлаб сайилгоҳ ҳудуди лойиҳасини якунлаш бўйича топшириқ берди
18 апрель 2024, 22:40

Тошкент шаҳри ҳокими Бўрижар канали бўйлаб сайилгоҳ ҳудуди лойиҳасини якунлаш бўйича топшириқ берди

Тошкент шаҳридаги Бўрижар канали қирғоқбўйи ҳудудида сайилгоҳ ташкил этиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов дарахтлар кесилишининг олдини олиш мақсадида лойиҳага тузатишлар киритиш топшириғини берди.

Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорларининг «Дўстлик оқшоми» концерти бўлиб ўтди (+фото, видео)
18 апрель 2024, 21:50

Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон санъаткорларининг «Дўстлик оқшоми» концерти бўлиб ўтди (+фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Душанбедаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида икки давлат санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концертини биргаликда томоша қилди. Фото ва видео.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг