Ҳаётий мисоллар, иллюстрациялар ва яққол ҳисоб-китоблар туфайли ҳатто тажрибасиз фойдаланувчилар учун қийин бўлган молиявий воситалар ҳам содда ва тушунарли бўлади. Uzum Media `нинг Telagram-канали ва сайтида ўзингизни ва яқинларингизни фирибгарлардан қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги ҳақида оддий кўрсатмалар мавжуд. 2023 йилда фирибгарлар 300 млрд сўмни ўғирлашди, карталардан маблағ ўғирланганлиги сабабли 5000 та жиноят иши қўзғатилган. Ўзингизни бундай ҳолатлардан қандай ҳимоя қилишигиз мумкинлиги ҳақида батафсил маълумотн ҳаволадан олишингиз мумкин.

Аммо, афсуски, кўпинча ўзбекистонликлар карта маълумотларини ўзлари беришади ёки маблағларни тажовузкорларга ўтказадилар. Шундай қилиб, масалан, кенг тарқалган фирибгарлик схемаларидан бири — йирик компания ёки таниқли блогердан танлов ёки ўйин совринини олиш учун пул ўтказиш талаби. Бунда, на компания, на блоггер, албатта, ҳеч қандай ўйин ўтказмайди ва қонунга кўра, ташкилотчилар акция ғолиби учун ғазнага тегишли солиқни ўзлари тўлайдилар.

Ушбу ва бошқа машҳур ва янги фирибгарлик схемалари ва ўзингизни, дўстларингизни, бобо-бувиларингизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида мунтазам Uzum Media муаллифлари айтиб беришади.

Сайт: uzum.uz/media
Telegram: t.me/mediauzum

Реклама ҳуқуқлари асосида.