Тошкент шаҳрида пайшанба куни кузатилган кескин совуқ ва қор ёғишидан сўнг кечга бориб ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашди. Жума куни эрталаб аҳоли шаҳарнинг баъзи қисмларини коплаган қуюқ тутуннинг гувоҳи бўлди.

тошкент, тутун, ҳаво сифати, ҳавонинг ифлосланиши

IQAir рейтингида Ўзбекистон пойтахти ҳаво ифлосланиши бўйича ҳаво сифати индексида (AQI) минтақадаги айрим ҳудудлар билан 300−400 (хавфли) даражада яна жаҳон етакчилари қаторига кирди.

Аҳолининг хабар беришича, кечаси ва эрталаб ҳавода куйинди ҳиди сезилган. Совуқ ҳаво туфайли хонадон ва уйларда газ босими пасайган.

тошкент, тутун, ҳаво сифати, ҳавонинг ифлосланиши

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 мартдан аҳолини чанг бўрони ва ҳаво ифлосланишидан огоҳлантиришни бошлаш режалаштирилганди. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорида кўзда тутилган.

Тизим юрак-қон томир ва нафас йўллари касалликларига чалинган ҳамда соғлиғи ҳавонинг ифлосланишига таъсирчанлиги юқори бўлган бошқа фуқароларни зарур профилактик чоралар ҳақида мунтазам хабардор қилиши керак. Бироқ унинг ишга туширилиши ҳали эълон қилинмади.

тошкент, тутун, ҳаво сифати, ҳавонинг ифлосланиши

14 мартдан буён Ўзгидромет ҳаводаги майди PM2,5 ва PM10 заррачалари ҳақида маълумот эълон қилмай қўйди. Бошқа манбаларда ҳам бу ҳақда маълумот чиқмаган.