Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди, дея хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, 13 март куни шаҳарнинг Jagadish Hotel меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқароси, 1997 йил Қашқадарё вилоятида туғилган З.Ж. исмли аёл ўз хонасида ўлик ҳолатида топилган.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор алоқа ўрнатган ва мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатлар олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Элчихона ушбу воқеа юзасидан маълумотларга эга бўлганлардан дипмиссия консуллик бўлимига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилишини сўради:

Ҳозирда элчихона томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.