Тошкент шаҳри Олмазор туманида 14 март куни 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.

Маълумот берилишича, ҳолат Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда юз берган. ЙТҲда Lacetti, 3 та Cobalt ва King Long автомашиналари тўқнашган.

Оқибатда 3 нафар ҳайдовчи жароҳат олиб, шифохонага олиб кетилган.

Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.