Жамият

Наврўз муносабати билан Тошкентдан 5 та шаҳарга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади
12 март 2024, 12:23

Наврўз муносабати билан Тошкентдан 5 та шаҳарга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади

Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди
12 март 2024, 11:30

Андижонда мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди

Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 919 млн сўм пул талон-торож қилингани аниқланди
12 март 2024, 10:57

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 919 млн сўм пул талон-торож қилингани аниқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бюджет пули ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ташкилот билан шартнома тузган корхона керакли электрон қурилмаларни етказиб бермай, 919 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.

Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинади
12 март 2024, 09:54

Сирдарё ўзанида норуда материалларни қазиб олишга 1 майдан муддатсиз мораторий жорий қилинади

1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан ташқари, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.

«Россия санъаткорлари учун дунёда майдонлар қисқариб кетди» — Озодбек Назарбеков
12 март 2024, 09:25

«Россия санъаткорлари учун дунёда майдонлар қисқариб кетди» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.

Тошкентда қурилиш майдонидаги ишчи бошига қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди
11 март 2024, 23:16

Тошкентда қурилиш майдонидаги ишчи бошига қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди

Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган 23 ёшли йигит бошига 14-қаватдан қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

11 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
11 март 2024, 22:19

11 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Санъаткорларга чора кўриш ҳақида гапирган Озодбек Назарбеков, арзонга сотиб олинаётган Россия гази, Ўзбекистон масжидларидаги таровеҳ намозлари, касаллик баҳона мактабга келмаётган ўқувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади
11 март 2024, 22:01

Президент Ўзбекистон халқини Рамазон ойи кириб келгани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев табригида ушбу ойда «халқ манфаатларини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш» ишлари янада кўпроқ бўлишини айтди. «Юртимиз мусулмонларининг ибодат амалларини эмин-эркин адо этишлари учун барча шароитлар яратилди», — деди у.

Республика мактабларида давомат 97,7 фоизга етди — Миллий гвардия
11 март 2024, 17:22

Республика мактабларида давомат 97,7 фоизга етди — Миллий гвардия

Миллий гвардия ахборот хизмати 6−8 февраль кунлари дарсларга 188 минг ўқувчи сабабсиз келмаганини аниқлади. Шунингдек, инспектор-психолог ва маҳалла еттилиги кўраётган чора-тадбирлар сабаб ўқувчилар давомати ижобий томонга ўзгараётганини, ҳозир давомат 97,7 фоизга етганини маълум қилди.

«Вазирлик боғча опа эмас». Озодбек Назарбеков — санъаткорларга чора кўриш ҳақида
11 март 2024, 16:20

«Вазирлик боғча опа эмас». Озодбек Назарбеков — санъаткорларга чора кўриш ҳақида

Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.

Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди
11 март 2024, 15:55

Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди. Уларда кучли таъсир қилувчи сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.

Ўзбекистонда 8 мартдан электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинди — Энергетика вазирлиги
11 март 2024, 14:21

Ўзбекистонда 8 мартдан электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинди — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги газ босимининг нормаллашиши туфайли 8 мартдан бошлаб электр энергияси етказиб беришдаги чекловлар бекор қилинганини маълум қилди. Иссиқлик электр станциялари электр энергиясини ишлаб чиқариш учун кўпроқ газ ва камроқ кўмир ҳамда мазутдан фойдаланди.

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?
11 март 2024, 13:13

Янги очилган «Қипчоқ» метро бекатидан қаерга борса бўлади?

Энди Янгиҳаёт туманидан Қўйлиққа метро орқали бориш мумкин, бунга 20 дақиқа вақт кетади. Янги очилган «Қипчоқ», «Турон» метро бекатларида зина, эскалатор ва лифт ишлаб турибди. Сергели линиясидан бошқа метро йўналишига алмашиш учун йўловчилар алоҳида йўлкира тўлайди. (Янги бекатлардан фоторепортаж)

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан қўшимча айблов қўйилди
11 март 2024, 12:11

Бухорода боласини бешикка боғлаганча калтаклаб келган аёлга нисбатан қўшимча айблов қўйилди

Шофиркон туманида салкам икки йил давомида боласини қийноққа солиб келган аёлга қасддан баданга оғир шикаст етказиш бўйича қўшимча айблов эълон қилинди. У фарзандини бешикка боғлаган ҳолда таёқ ва бошқа жисмлар билан калтаклаган.

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади
11 март 2024, 11:36

Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади

Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво сақланиб туради, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Чоршанбадан республика ҳудудига совуқ ҳаво массалари кириб келади ва ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даражагача пасаяди. Жойларда шамол кучайиши, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин.

Artel Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийига айланди
11 март 2024, 11:00

Artel Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийига айланди

Artel Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг титул ҳомийлигини эълон қилиб, ва шу билан мамлакатда футбол ривожига ўз ҳиссани қўшиш истагини билдиради.

Комилжон Муллажанов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди
11 март 2024, 10:49

Комилжон Муллажанов Сайхунобод тумани ҳокими бўлди

Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Абдурахим Умаров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди
11 март 2024, 09:51

Фото: Ўзбекистонда таровеҳ намозлари бошланди

10 мартдан Ўзбекистон бўйлаб таровеҳ намозларини адо этиш бошланди. «Газета.uz» пойтахтнинг қадимий масжидлардан бири — «Охун Гузар»дан фоторепортаж тайёрлади.

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари
10 март 2024, 22:39

Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича ЖССТ тавсиялари

Рамазон пайтида ҳаддан ташқари кўп овқат ейиш ёки нотўғри овқатланиш инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўза пайтида соғлом овқатланиш бўйича маслаҳатлар билан бўлишди. «Газета.uz» уларни тақдим этади.

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади
10 март 2024, 10:10

Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча «Афросиёб» поездлари қатнови йўлга қўйилади

Наврўз байрами арафасида Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг