Президент уй-жой бозорида нарх ошишининг олдини олиш учун таклифни ошириш зарурлигини айтди. Бунинг учун вилоят ҳокимлари уй-жой қуриш учун қўшимча 20 гектар, пойтахтда 60 гектар ерни аукционга қўйиши керак. Шунингдек, президент аҳоли ва пудратчиларга ҳам янги имкониятлар берилиши ҳақида гапирди.
Қўқон шаҳрида фуқаро 121 млн сўмлик салкам 6 минг дона сифатсиз дори воситасини Намангандаги дорихоналарига сотиб юбормоқчи бўлганда қўлга олинди.
Тошкентда 15 ёшли қизга йўл бўйи шаҳвоний хусусиятга эга бўлган сўзлар айтиб, шилқимлик қилган такси ҳайдовчиси 5 суткага қамалди.
Рамазон ойи муносабати Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганларга Умра сафари ёки Дубайга икки кишилик саёҳат йўлланмасини совға сифатида таклиф қилмоқда.
Тошкент вилоятида майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 2,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди.
Бошланғич синф ўқувчиларидан бирининг онаси болалар омбудсманига мурожаат қилгач, Гурлан туманидаги мактабнинг икки ўқитувчисига ҳайфсан, директорига эса огоҳлантириш берилди. Текширув ўқитувчиларнинг билим даражаси пастлигини тасдиқлади.
Россия санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида гапирган вазир, автомашиналар нархини ошираётган UzAuto Motors, янги ташкил этилаётган Савдони ривожлантириш компанияси, «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида талон-торож қилинган маблағлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
13 март куни «Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланади. Фуқаролар маҳаллий бюджетнинг умумий қиймати 3,02 трлн сўм бўлган қисмини тақсимлашда йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ва бошқа лойиҳалар бўйича 28 919 та лойиҳадан бирига овоз бериш орқали иштирок этиши мумкин.
Наманганда Ўзбекистондан Ҳиндистонга сотиш учун ноқонуний равишда олтин олиб чиқишни режалаштирган икки шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Мусодара қилинган 30 дона тилланинг оғирлиги 1 килограмм 516 грамм, қиймати эса 1 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этади.
Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонида газ портлаши содир бўлди, оқибатда уч нафар Ҳиндистон фуқароси — Фарғона тиббиёт институти талабалари жароҳатланди.
Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокими «Аёллар дафтари» маблағлари ҳисобидан Captiva 5 машинасини сотиб олгани айтилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳолат ўрганилаётганини маълум қилди.
Рақамли ривожланиш департаменти Тошкентдаги ташқи рекламани назоратга олмоқчи. Минглаб реклама конструкцияларининг эгалари тўлов қилмаяпти. Муаммо нимада, реклама дизайн-коди қандай бўлиши ва Тошкентни қай тариқа кўзни қувонтирувчи шаҳарга айлантириш мумкин — «Газета.uz» шу саволларга жавоб излади.
Ўрта Чирчиқ туманида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 31 ёшли эркакни поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. Марҳум фарзандли бўлгани учун аёлини туғруқхонадан олиб чиқишга тайёргарлик кўргани кетаётган бўлган.
Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Олтинкўл туманида мактаб ёнидаги ошхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Ҳодиса оқибатида бинонинг 85 квадрат метр том қисми зарарланган, тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ўқув таълим-таъминот» муассасасининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида бюджет пули ўзлаштирилган бўлиши мумкин. Ташкилот билан шартнома тузган корхона керакли электрон қурилмаларни етказиб бермай, 919 млн сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.
1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан ташқари, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.
Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уй қурилишида ишлаётган 23 ёшли йигит бошига 14-қаватдан қолип тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Санъаткорларга чора кўриш ҳақида гапирган Озодбек Назарбеков, арзонга сотиб олинаётган Россия гази, Ўзбекистон масжидларидаги таровеҳ намозлари, касаллик баҳона мактабга келмаётган ўқувчилар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг