Хоразм вилоятида фуқародан у тинч юриши учун пул талаб қилиб келган икки шахс қўлга олинди, дея хабар қилмоқда Тергов департаменти.

Қайд этилишича, Хоразм вилоятида 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли М.Э. Гурлан туманида яшовчи 38 ёшли И.У.га кўчада тинч юриши учун улар айтган пулларни ўз вақтида бериб боришини, акс ҳолда унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишларини айтиб, уни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйган.

Улар И.У.дан 2022 йил 6 декабрь кунидан 2023 йил февраль ойигача ундан 58 млн сўм пулларини олиб келган бўлишига қарамасдан, 2023 йилнинг 6−8 июнь кунлари унга қўнғироқ қилиб, 10 000 АҚШ доллари топиб олиб келишини, акс холда уни тинч қўймаслигини, ушбу пулларни олиб келмаган тақдирда, унга тегишли бўлган транспорт воситаларини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитиб келган.

Бу ҳақда фуқаро И.У. 9 июнь куни ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза асосида вилоят ИИБ ТҚХ Жиноят қидирув бўлиммаси Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, олиб борилган тезкор тадбир давомида юқорида кўрсатилган шахслар аризачи билан олдиндан келишилган Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган «Илхомбой» кафесида учрашиб, ундан талаб қилган 10 000 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.Б. ва М.Э.ларга нисбатан Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми «б», «в» бандлари (кўп миқдорда бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,ушбу шахсларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари бошланган.