Ўзбекистон Статистика агентлиги 2023 йил январь-май ойларида 2,6 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда мамлакатга ташриф буюрганини маълум қилди.
Ўзбекистонга 5 ойда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюргани бўйича рақамлар қуйидагича:
- Тожикистон — 797,8 минг нафар;
- Қозоғистон — 656,5 минг нафар;
- Қирғизистон — 649,5 минг нафар;
- Россия — 279,8 минг нафар;
- Туркия — 39,5 минг нафар;
- Туркманистон — 21,2 минг нафар;
- Корея — 12,4 минг нафар;
- Ҳиндистон — 12,3 минг нафар;
- Хитой — 9,6 минг нафар;
- Германия — 9,5 минг нафар.
Агентлик, шунингдек, чет эл фуқаролари асосан қайси транспорт воситасида ташриф буюраётганига эътибор қаратди. Хусусан,
- ҳаво транспортида келган сайёҳлар 428,4 минг кишини (16,5%);
- темирйўл орқали келганлар — 32,8 минг кишини (1,3%);
- автомобиль транспортида келганлар — 18,4 минг кишини (0,7%) ташкил етган.
Сайёҳларнинг энг кўп қисми, яъни 2,1 млн нафари (81,5%) пиёда келган (асосан қариндошларини йўқлаш учун келганлар чегара постларидан пиёда ўтган).