15 июнь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Олий ҳиммат» маҳалласида 2 ёшли қизалоқ қулаган девор остида қолиб кетди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳодиса соат 12:14 да содир бўлган. Уйларнинг бирида қурилиш мақсадида қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда уйнинг бир қисми бузилиб кетган ва бола қулаган девор остида қолган.

фвв

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни олиб чиққан ва зараурий тиббий ёрдам учун шифокорларга топширган.

Ҳозирда қизалоқнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ, дейилади хабарда.