Россия томонидан Украинадаги урушда Марказий Осиё давлатларидан энг камида 93 киши: Қирғизистондан 19 нафар, Ўзбекистондан 34 нафар ва Тожикистондан 40 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Бундай рақамлар BBC рус хизматининг «Кушхонадаги қуллар каби. Марказий осиёлик мигрантлар Бахмут остонасига қандай келиб қолди?» суриштирувчида келтирилган.

«Баъзида ҳалок бўлган ёлланма аскарларнинг оилалари уларнинг жасадларини Россиядан уйларига олиб кетишга муваффақ бўлишади», дейилади матнда.

BBC материали урушга Россия қамоқхоналаридан келган ва «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси томонидан ёлланган меҳнат муҳожирларига бағишланган. Унда бир неча қирғиз оилалари ҳақида ҳикоя қилинади, уларнинг эркаклари турли жиноятлар учун Россияда судланиб, қамоқхоналардан Украинага борган ва вафот этган.

Судларда мигрантларни ҳимоя қилувчи адвокат Мирлан Акилбековнинг айтишича, 2022 йилнинг ёзида у билан алоқада бўлган ватандошларидан «Вагнер» ХҲК озодликдан маҳрум этиш жойларида урушга аскар ёлланаётганини билган.

«Аввалига улардан фақат қатъият билан сўрашган», дейди у. — Муддатидан олдин озодликка чиқишингиз, амнистия олишингиз мумкин бўлган шартлар бор экан. Ва улар биз билан маслаҳатлашишди. Аммо 28 сентябрдан кейин улар ихтиёрий-мажбурий асосда [ХҲКга] ёзила бошланди. Октябрь ойи бошида мижозимиз қўнғироқ қилди (у кредит карта топиб олиб, дўконга борган ва у билан озиқ-овқат сотиб олган, шу айби учун ўғирликда айбланиб, 4 йилга ҳукм қилинган). У [қамоқхонадан] қўнғироқ қилиб, [ёлловчилар келганида] маҳбуслар ажратилгани — барча четдан елганлар — қирғизлар, ўзбеклар, тожиклар ажратишган, уларни алоҳида бинога жойлаштиришган ва [шартномага] имзо қўйишни талаб қилишган. Аргументлари эса қуйидагича бўлган: «Мана, сиз бу ерда бепул овқатланяпсиз, буни эса оқлашингиз керак». Қандай қилиб оқлаш мумкин? [Урушга] боришингиз керак, қайтиб келгач, амнистия қиламиз, озод бўласиз".

2022 йил октябрь ойида «Газета.uz» ҳам Россияда ишлаётган ва қамоқхоналарида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қандай қилиб Украина билан урушга жўнатилаётгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтдаги маълумотларга кўра, ҳар куни 10 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда сафарбарлик муаммосига дуч келган.

Жорий йилнинг март ойида Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида яшовчи, Россияда қамоқ муддатини ўтаган фуқаро Украинада вафот этгани ҳақида хабар берган эди. У РФ томонидан босиб олинган ҳудудларда қурилиш ишларига жўнатилган, у турган жойга снаряд тушган.

Яна бир Ўзбекистон фуқаросининг Украинада вафот этгани яқинда, май ойида маълум бўлди. Уни Россия қамоқхонасидан «сафарбар қилишган». Онасининг айтишича, у урушга боришни истамаган, лекин мажбур қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижий давлатларда ёлланиш ва ҳарбий хизматни ўташ жиноят ҳисобланади.