Ҳозирги кунда мобил иловалар кундалик ҳаётда кенг жорий этилган бўлиб, кўплаб йўналишларда тенги йўқ кўмакдошларга айланиб улгурган.

Мисол учун, таом буюриш, поезд ёки самолётга чипта олиш, китоб ўқиш ёки кино кўриш ва ҳоказо — ҳаммаси учун имкониятлар мобил иловаларда мавжуд. НБУ Milliy мобил иловаси ёрдамида эса нафақат банк амалиётларини ўтказиш, балки валютани тезкор, қулай ва фойдали айирбошлаш ҳам мумкин.

Ҳамён учун фойдали

Айирбошлаш шахобчалари ва банкларга қараганда Milliy иловасида валюталар айирбошлаш фойдалироқ курсда амалга оширилади. Яъни, қанча миқдордаги суммани айирбошлаш ниятида бўлманг, сизда ҳар доим фойда орттириш имконияти бўлади.

Комиссия — 0%

Milliy мобил иловасининг яна бир ижобий жиҳати НБУ терминалларида нақд пул олиш учун комиссия олинмайди.

Узлуксиз ҳизмат

Валютани куннинг исталган пайтида, шу жумладан, дам олиш кунлари Milliy иловасида, ўзингиз учун қулай форматда айирбошлаш мумкин. Зудлик билан пул керак бўлиб қолганда ҳафта кунига ва вақтга қарамай, зарур амалиётни бир неча дақиқада амалга ошириш мумкин.

Навбат кутишга ҳожат қолмади

Банк муассасаларида соатлаб навбат кутиш, қадрли вақтни йўқотиш ёки шаҳар бўйлаб айирбошлаш шохобчаларини излаш зарурати энди йўқ. Milliy иловасини App Store ёки Google Play ёрдамида юклаб олиш ва барча қулайликларидан бевосита смартфон орқали фойдаланиш мумкин. Илова доимо қўл остингиздаги айрилмас кўмакдошингизга айланади.

Milliy мобил иловаси валютани айирбошлаш амалиёти тезкорлиги, осонлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради. Қаергадир борганингизда, катта қийматдаги пулларни ўзингиз билан олиб юришга энди ҳожат қолмади.

Milliy иловасини юклаб, бунга ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Телефонлар: 1344, (+998) 78−148−00−10.

Сайт: nbu.uz/uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.