Ўзбекистонда ёшлар 2021 йил 1 майдан буён 16 655 нафар ёшнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилди ва бу қарийб 28,8 млрд сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаев маълум қилди.

Ёшлар жами 18 турдаги халқаро имтиҳон тизимларидан 15 турдагиси учун компенсация сўраб ариза қолдирган. Тартибга кўра, агар 30 ёшгача бўлган шахслар IELTS`да 7 баллдан юқори тўпласа, уларнинг имтиҳон учун қилган тўловлари тўлиқ қайтариб берилади (бундай компенсация талабгорларга фақат бир марта тўланади).

компенсация

Алишер Садуллаевнинг маълум қилишича, ҳудудлар бўйича энг компенсация Тошкент шаҳридаги ёшларга (6 829 нафар) тўлаб берилган. Пойтахтдан кейинги ўринларни Бухоро (1 432), Фарғона (1 276), Наманган (1 119) ва Самарқанд (961) вилоятлари эгаллаган.

Мазкур тизимда компенсация олган қизлар сони йигитлар сонидан кўп. Аёл-қизлар 9 053 нафарни, йигитлар эса 7 602 нафарни ташкил этмоқда.

Имтиҳон топширувчилар ушбу 18 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижага эришган бўлсагина, уларнинг имтиҳон топшириш учун тўлаган пули қайтариб берилади. Ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали компенсация қилиб қайтариб олишлари мумкин.